Методистлар учун тренинг ташкил этилди

2019.01.08 | Янгиликлар

Бугунги кунда халқ таълими тизимида Муҳтарам юртбошимиз бошчилигида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, бу борада умумтаълим мактаблардаги психологлар, ўқувчиларни касбга йўналтириш бўйича мутахассислар (профориентатор)га қаратилаётган эътибор ва яратилаётган имкониятлар шулар жумласидандир.

Мазкур ислоҳотларнинг амалиётга жорий этилиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3907-сон қарори ижросини таъминлаш олдимизда турган асосий вазифалардан биридир.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан 2019 йил 8 январь куни “Замонавий шахс кўникмалари – “юмшоқ” кўникмаларни ривожлантириш. Тушунчалар, амалиёт ва назария” мавзусидаги тренинг ўтказилди.

Мазкур тренингни бизнес-тренер, психолог-Венера Эрметова олиб боради. Тренингда Тошкент шаҳрининг туман методистлари ва ташхис марказининг мутахассислари иштирок этди.

Тренингдан кўзланган асосий мақсад таълим соҳасидаги мутахассисларнинг замонавий кўникмалар ҳақидаги тасаввурларини кенгайтириш, таълим ва тарбия жараённинг натижадорлиги ва унумдорлигини оширишда ушбу кўникмаларни педагог кадрларда ривожлантиришнинг аҳамиятини англашлари орқали келажакда мазкур йўналишда фаолият юритишга тайёрлашдан иборат.

Тренинг давомида қуйидаги мавзулар ёритилди:

  • Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш бўйича устувор йўналишлари бўйича натижаларга эришишда замонавий кўникмаларнинг аҳамияти.
  • Келажакда ўта зарур кўникмалар. Тушунча, назария ва амалиёт
  • Эмоционал капитал ёки эмоционал интеллект?
  • Мотивация. Мотивация ўзи нима? Ўз-ўзини самарали мотивлаштириш тизими.
  • Шахснинг кучли ва заиф томонлари. Ўз-ўзини баҳолаш ва ўз устида ишлаш режаси.

Мазкур тренинг иштирокчилари келгусида республикамизнинг барча туманларида фаолият олиб бораётган методистлар ва ташхис марказининг мутахассисларини каскад усулида ўқитишлари мақсад қилиб олинган.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 33

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.