“Менинг ижод маҳсулим” ғолиблари тақдирланди

2019.01.07 | Янгиликлар

Янги йил мамлакат ёшлари, айниқса, “Халқаро ёшлар оромгоҳи”да ҳордиқ чиқараётган 192 нафар аълочи ўқувчи учун қувноқ дўстлар давраси, мароқли ва фойдали таътил билан бошланди. 3 январдан буён давом этаётган “Аъло таътил” лойиҳаси ўқувчи-ёшлар учун дўстлик ришталарини боғлаш, билим ва тажриба орттириш учун маҳорат мактаби вазифасини ўтамоқда.

Бугун лойиҳа доирасида “Менинг ижод маҳсулим” Республика ўқувчи-ёшлар медиа-фестивалининг Республика босқичи якунланди. Медиа-фестиваль Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамкорлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси кўмагида ташкил этилди.

6 йўналиш бўйича ташкил этилган медиа-фестивальнинг саралаш босқичидан ўтган 44 нафар ўқувчи ўзи тайёрлаб келган ижод маҳсули билан иштирок этди. Барча йўналишдаги ижод намуналари республиканинг турли ҳудудларидаги мактаблар ва ўқувчилар ҳаётидан ҳикоя қилади. Тақдим этилган ижод маҳсулларини соҳа мутахассислари баҳоладилар.

— Ўқувчи-ёшлар медиа-фестивали биринчи марта ўтказилишига қарамай, унда иштирок этиш истагини билдирган ўқувчилар сони 1786 нафарни ташкил этди, — дейди Халқ таълими вазирлиги ўқувчи ва ёшлар ташкилотлари билан ишлаш бошқармаси бош мутахассиси Азиз Баҳодиров. — Унда 8-11 синф ўқувчилари, яъни 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўқувчи-ёшлар иштирок этди. Иштирокчилар “Энг яхши ижтимоий ролик”, “Энг яхши медиа ишланма”, “Энг яхши тарғибот каталоги”, “Энг яхши мактаб рўзномаси”, “Энг яхши мактаб радиоэшиттириши” ҳамда “Менинг орзуйимдаги замонавий мактаб” лойиҳаси йўналишларида баҳслашди. 6 та муаллифлик иши учун лауреатлар ва номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди.

“Энг яхши ижтимоий ролик” йўналишида Қорақалпоғистон Республикасидан Айсулув Балтамуратова, “Энг яхши медиаишланма” йўналишида Хоразм вилоятидан Жавоҳир Шомуратов, “Энг яхши тарғибот каталоги” йўналишида фарғоналик Қиличбек Қурбонов, “Энг яхши мактаб рўзномаси” йўналишида Сирдарё вилоятидан Ёрқинжон Ҳайитбоев, “Энг яхши радиоэшиттириш” йўналишида Тошкент шаҳридан Насиба Абдуллаева ғолибликни қўлга киритди.

Иштирокчилар учун Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети ўқитувчилари, “Madaniyat va maʼrifat”, “MY5” ҳамда “Sevimli” телеканаллари муҳаррирлари томонидан мастер-класс ташкил этилди.

Ғолиб ва совриндорларни Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев диплом, сертификат ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирлади.

Шоҳида Даманова

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.