“Президент арчаси” – болажонлар қувончи

2018.12.29 | Янгиликлар

Бугун пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида “Президент арчаси” байрам тадбирлари бошланди.

Мазкур тадбирни мазмунли ва кўтаринки руҳда ташкил этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда бир қатор ишларни амалга оширди. Тадбирда Меҳрибонлик уйлари, “SОS” Болалар маҳалласи, “Мурувват” уйлари тарбияланувчилари, Тошкент шаҳри маҳаллаларида оилаларда тарбияланаётган ота-она қарамоғисиз қолган болалар, Ватанимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг фарзандлари иштирок этди.

Муҳташам саройнинг байрамона безатилган фойесида турли эртак қаҳрамонлари бир-биридан бежирим либослар кийиб, байрамга ошиққан болажонларни ва меҳмонларни хушнудлик билан кутиб олди. Қувноқ куй-қўшиқлар ҳамда эртак қаҳрамонларининг ҳазил-мутойибалари барчага бирдек кўтаринки кайфият бағишлади.

Байрам тадбирида “Томоша” болалар ижодий гуруҳи томонидан “Орзу қил!” деб номланган саҳналаштирилган мусиқий чиқиши ўғил-қизлар эътиборига ҳавола этилди. Қизиқарли саргузаштларга бой воқеа, куй-қўшиқ ҳамда рақсларни ўзида жамлаган саҳна кўриниши асносида кичкинтойлар аҳиллик, ҳамжиҳатлик,катталарга ҳурмат, ақл, одоб инсонга зийнат бағишловчи фазилатлар эканининг гувоҳи бўлди.

Тадбир ниҳоясида барча болалар, ёш ижрочилар, байрам иштирокчилари жўрликда “Президент арчаси” қўшиғини ижро этди. Саройда бўлиб ўтган тантаналар якунлангач, байрам тадбирлари болажонлар тарбияланаётган муассасаларда давом эттирилиб, уларга ўқув қуроллари, турфа ширинликлардан иборат “Президент совғалари“ топширилди.

“Президент арчаси” байрам тантаналари Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоят марказларида кўтаринки руҳда ўтказилди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.