kitob.uz сайти ўқувчилар хизматида

2018.12.14 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчи-ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини тарғиб қилиш мақсадида www.kitob.uz сайти яратилган. Мазкур сайтга жами 803 номдаги адабиётлар, шундан, 655 номда ўзбек ҳамда 148 номда жаҳон болалар адабиёти намоёндалари асарларининг электрон вариантлари жойлаштирилган.

Шунингдек, www.kitob.uz сайти мунтазам равишда янгиланиб турилади. Хусусан, турли хилдаги мазмунли бадиий адабиётларнинг MP3 шаклидаги аудио ресурслари жойлаштириб борилмоқда. Бундан ташқари, сайтдан ўқувчиларнинг мутолааси учун уларнинг ёш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда тавсия этилган 125 номдаги адабиётлар рўйхати ҳам ўрин олган.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, сайтда “Болалар учун инглиз тили” деб махсус очилган бўлимда ўғил-қизларни тил ўрганишига оид билимларини ривожлантирувчи қизиқарли электрон китоблар ҳам ўрин олган. Жумладан, инглиз тилида берилган турли мавзудаги шеър, ҳикоя ва эртаклар рангли суратлари изоҳи билан безатилган. Ушбу электрон китобларни ота-оналар сайт орқали юклаб олиб, оила даврасида фарзандлари билан мутолаа қилишлари мумкин.

Сайтда ҳикмат, ривоят ҳамда ҳикояларга ҳам алоҳида бўлим ажратилган. Мазкур бўлимда берилган адабиётлар ўғил-қизларнинг маънавий дунёқарашини бойитишда катта аҳамият касб этади.

Шеър ва рубоийлар, халқ оғзаки ижодиётидан намуналарининг сайтдан кенг ўрин олиши адабиётга иштиёқманд ўқувчиларнинг бўш вақтини китобга ошно тарзда ўтказилишини таъминлайди.

Бир сўз билан айтганда ушбу сайтга мутолаа учун кирган ҳар бир ўқувчи ёшига мос адабиёт топа олади. Шу билан бирга янги нашрдан чиққан китоблар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 31

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.