Жиззах вилоятида Абу Али ибн Сино номидаги биология олимпиадаси ўтказилади

2019.10.18 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги томонидан Жиззах вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда жорий йилнинг 22 октябрь куни Абу Али ибн Сино номидаги биология (қўшимча республика) олимпиадаси бўлиб ўтади.

Ушбу олимпиада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилмоқда.

Жиззах шаҳридаги “Умид” ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ўтказиладиган мазкур олимпиадада 2018-2019 ўқув йилида асосий фан олимпиадасининг III босқичида ғолиб бўлиб (1-2-3-ўрин), ҳозирги кунда умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф, академик лицейларнинг 1- ва 2-босқич ҳамда касб-ҳунар коллежларининг 3-босқичида таҳсил олаётган 100 нафардан ортиқ иқтидорли ўқувчилар иштирок этади.

Олимпиада иштирокчиларига 40 та тест саволи ва ушбу тестларни бажариш учун 3 соат вақт ажратилади. Белгиланган муддат ичида иштирокчилар жавоб варақасини тўлдириб, назоратчиларга тақдим этишлари лозим.

Натижаларга кўра, энг юқори балл тўплаган иштирокчиларнинг уч нафари ғолиб деб  топилади. Ғолиб ўқувчилар пул мукофоти ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланади.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 37

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.