Тошкент вилояти мактабларидаги таълим жараёни билан Ишчи гуруҳ яқиндан танишди

2019.10.18 | Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида жорий йилнинг 23 август куни ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқеини ошириш чора-тадбирлари мавзусида ўтказилган видеоселектор йиғилишида  мактаб таълимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунга мувофиқ,  ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида замонавий услубларни қўллаш ишларини ташкиллаштириш мақсадида Ишчи гуруҳлар таркиби тасдиқланиб, ҳудудларга бириктирилди.

Тошкент вилоятига бириктирилган ишчи гуруҳи белгиланган режа доирасида топшириқларни амалга ошириш бўйича Чиноз туманидаги 2-, 40- ва 37-мактабига ташриф буюрди.

Ишчи гуруҳига Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори М.Джалалов раҳбарлик қилди. Гуруҳ аъзолари сифатида ИНҲА университети етакчи мутахассиси М. Исламов, Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси вакили Д.Исаков, Чиноз тумани Халқ талими бўлими мудири ўринбосари Р.Қойгелдиев, Чиноз тумани Халқ таълими бўлими Таълим сифати мониторинги бўлими бош инспектор-методисти М. Мазбудов қатнашишди. 

Ишчи гуруҳнинг мактабларда бўлиб ўтган учрашувларида таълим муассасаси раҳбарлари ҳамда педагогик жамоа билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Гуруҳ раҳбари бошчилигидаги мулоқот давомида мавжуд муаммо, камчилик ва таклифлар борасида суҳбат уюштирилди. Суҳбат давомида мактаб ходимлари мавжуд муаммолар бўйича батафсил маълумот беришди. Учрашув сўнгида мактаб ривожи учун хизмат қилувчи таклифлар берилди.  

Очиқ мулоқотдан сўнг ишчи гуруҳ синфларни кўздан кечирди. Дарсларни кузатиб, ўқувчилар билан кичик суҳбатлар уюштирилди. Сўнгра 10-11-синф ўқувчилари билан учрашув ўтказилди. 

Ўқувчиларга яхши билим олиб, келажакда катта ютуқларга эришиш зарур эканлиги тушунтирилди. Бундан ташқари, М. Джалалов Тошкент шаҳридаги ИНҲА унверситетига оид тақдимот ўтказди. Тақдимот давомида ўқувчиларнинг ўқишга иштиёқи ошиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олишди.

Мактабларда ўтказилган учрашувлар давомида таълимнинг бугунги ҳолати, синфларнинг техник жиҳозланганлиги,  лабаратория хоналарининг замон талабига жавоб бериши, ўқитувчиларнинг билим савияси ҳамда мактаблардаги мавжуд муаммолар тизимли ўрганилди.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 32

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.