“Менинг ижод маҳсулим” ўқувчи-ёшлар медиа фестивали ташкил этилади

2018.12.12 | Янгиликлар

“Менинг ижод маҳсулим” анъанавий ўқувчи-ёшлар медиа фестивали Республикамиздаги барча умумтаълим мактабларининг 8-11 синфларида таълим олаётган (14-18 ёшдаги) ижодкор ўқувчи-ёшларнинг ижодий фаолиятини оммалаштириш, касбий маҳоратини ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Фестиваль олти йўналишда ташкил этилади:

I йўналиш: “Энг яхши ижтимоий ролик” – ўқувчи муаллифлигида “Менинг мактабим!”, “Менинг ўқитувчим – менинг қаҳрамоним!”, “Ўқувчининг бир куни” каби мавзуларнинг бирига ёзилган сценарий асосида тасвирга олинган 3 дақиқалик видеороликлар;

II йўналиш: “Энг яхши медиа ишланма” – ўқувчи муаллифлигида мактаб ҳаёти, китобхонлик, таълим олиш тизимини, таълим муассасаси ёшлар ташкилоти фаолияти ҳақида маълумотлар алмашинуви тизимини жорий қилиш бўйича ишлаб чиқилган веб саҳифа, сайт, мобил илова ёки электрон дастур;

III йўналиш: “Энг яхши тарғибот каталоги” – ўқувчи муаллифлигида “Соғлом турмуш тарзи”, “Ўқувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари”, “Экологик маданият”, “Сен ёшлар иттифоқини биласанми?”, “Таълим ва мутахассислик” каби мавзуларнинг бирига тайёрланган тарғибот каталоги (тарғибот каталоги А2 форматида компьютер графикаси асосида тайёрланган бўлиши ва энг камида 4 та саҳифадан иборат бўлиши лозим);

IV йўналиш: “Энг яхши мактаб рўзномаси” – ўқувчи-ёшлар ва мактаб бошланғич ташкилоти сардорлари томонидан тайёрланган мактаб ҳаёти, ўқувчиларнинг ўй-фикрлари, уларнинг билимини янада мустаҳкамлаш учун хизмат қилувчи материаллар жамланган мактаб рўзномаси (газетаси);

V йўналиш: “Энг яхши мактаб радио эшиттириши” – ўқувчи-ёшлар ва мактаб бошланғич ташкилоти сардорлари томонидан тайёрланган радиоэшиттириш сценарийси ва олиб борилган радиоэшиттиришнинг ёзиб олинган аудио матни;

VI йўналиш: “Менинг орзуйимдаги замонавий мактаб” лойиҳаси. ўқувчи-ёшлар ва мактаб бошланғич ташкилоти томонидан тайёрланган замонавий мактаб.

Аризалар ва ижодий ишлар 20 декабрга қадар қабул қилинади.

Фестивалнинг республика босқичи 5-6 январ кунлари “Аъло таътил лойиҳаси: Қишки оромгоҳ” доирасида ўтказилади.

Фестивалда иштирок этган ишлардан ҳар бир йўналиш бўйича 2 тадан ижодий иш номинациялар бўйича тақдирланади.Фестивалда ғолиб бўлган 6 нафар иштирокчилар лауреатлик сертификати, статуэтка ва планшет билан, номинациялар бўйича ғолиб деб топилган яна 6 нафар иштирокчилар махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Лауреатларнинг ижодий ишлари Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан телеканалларда ижтимоий роликлар учун ажратилган соатларда (бепул) эфирга узатиб борилади.

“Менинг ижод маҳсулим” ўқувчи-ёшлар медиа фестивали низомини юклаб олиш.

 

 

Маълумот учун: +99871 266 13 48

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 36

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.