Юртимизда “Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари” ташкил этилади

2018.11.05 | Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг август ойида юртимизда “Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари” ташкил этиш бўйича топшириқ берган эди унга кўра Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 ноябрдаги тегишли қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ 2018-2020 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри марказларида “Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари” ташкил этилади. Хиёбонларни ташкил этишдан асосий мақсад ўқитувчи ва мураббийларнинг ижтимоий мавқъеи ва нуфузини ошириш, уларни маънавий рағбатлантириш ёш авлодга устоз-мураббийларга нисбатан чуқур эҳтиром ҳиссини тарбиялашдан иборат.

Хиёбонлар бугунги кунда мавжуд бўлган маданият ва истироҳат боғлари ҳудудларининг бир қисмида ҳам ташкил этилиши мумкин.

Хиёбонларда ўқитувчи ва мураббийларнинг сиймосини акс эттирувчи, уларнинг улуғловчи нуфузини оширувчи монументлар, кутубхоналар, илмий-маърифий бинолар, музейлар ёки кичик кўргазма заллари ва бошқа кўнгил очар объектлар ташкил этилади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.