Конституция – бахтимиз пойдевори

2018.12.07 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчи-ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, Республика Конституциясининг мазмун-моҳиятини пухта ўргатиш, унинг инсонпарварлик, демократик ва адолатпарварлик тамойилларини ёзма ишларда, тасвирий асарларда, кўргазмали воситаларда ифодалаш, ўқувчилар ва аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ҳамда ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида 2001 йилдан буён ҳар йили анъанавий тарзда “Конституция – бахтимиз пойдевори” Республика кўрик -танлови ўтказилиб келинмоқда.

“Конституция – бахтимиз пойдевори” кўрик-танлови тўрт босқич – мактаб, туман (шаҳар), вилоят ҳамда Республика босқичларида ўтказилди.

Кўрик-танловнинг I-II босқичларида республикамиздаги барча туман ва шаҳарлардан 3.5 млн.дан ортиқ умумтаълим мактаби ўқувчилари фаол иштирок этдилар. IIIбосқичда 14 та ҳудуддан 485 нафар ўқувчи қатнашди ва республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини 28 нафар ўқувчи қўлга киритди.

Танловнинг туман (шаҳар) ва вилоят босқичидан муваффақиятли ўтган иқтидорли ёшлар ўртасида шу йилнинг 6-7 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида А.Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида бўлиб ўтган республика босқичи ва ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар босқичида йўналишлар бўйича ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларнинг 28 та ижодий ишлари ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан холисона ва ошкораликда таҳлил этди. Ўқувчиларнинг ижодий ишларида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини кенг очиб беришга ҳаракат қилинганлиги ва улардаги Бош Қомусимизнинг мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётида тутган ўрни, ҳар бир фуқаро тақдиридаги аҳамияти ҳақидаги тушунча ва қарашларини эркин ва теран ифода этилганлиги алоҳида таъкидланди.

 

Тадбирда Халқ таълими вазирининг ўринбосари Дилшод Кенжаев, вазирликнинг тегишли бошқармалари ходимлари, танловнинг республика босқичи ҳакамлар ҳайъати аъзолари, ота-оналар ҳамда кўрик-танловнинг ҳудудий босқичи ғолиблари иштирок этди.

Танлов ғолиблари Халқ таълими вазирлигининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Республика босқичида ўзларининг ижодий ишлари билан фаол қатнашган барча иштирокчилар ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

“Конституция – бахтимиз пойдевори - 2019” кўрик-танлови ғолиблари

Иншолар йўналиши:

I ўрин: Хоразм вилояти, Хонқа тумани ИДУМ 8-синф ўқувчиси Қуранбоева Динара Худойберган қизи

II ўрин: Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар 67-сонли мактабнинг

10-синф ўқувчиси Шавкатова Меҳрибон Шуҳратовна

III ўрин: Жиззах вилояти, Жиззах шаҳар 16- сонли мактабнинг
11-синф ўқувчиси Назирова Нафиса Бозорбой қизи

Тасвирий санъат йўналиши:

I ўрин: Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани 66-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Шокирова Гулҳаё Ўктам қизи

II ўрин: Хоразм вилояти, Урганч шаҳар 24-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Назарова Зуҳра Ўринбой қизи

III ўрин: Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, 42-сонли 10-синф ўқувчиси Олимжонова Бегойим Мансур қизи

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.