Халқаро эътироф

2015.02.13 | Янгиликлар

Мамлакатларимиз ўртасидаги фан, таълим ва маданиятга оид ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун бир қатор Ўзбекистонлик олимлар Франсия ҳукуматининг “Академиклар палмаси” фахрий ордени билан тақдирланди. Фахрий орденни тантанали топшириш маросими мазкур мамлакатнинг юртимиздаги елчихонасида бўлиб ўтди. Мукофотланганлар орасида Халқ таълими вазирлигининг умумтаълим мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар бошқармаси бошлигъи, франсуз тили дарсликлари ҳаммуаллифларидан бири Абдураҳим Носиров ҳам бор.

“Академиклар палмаси” ёки “Алвон легион” ордени 1808 йили таъсис этилган бўлиб, фан ва таълим ривожига муносиб ҳисса қўшган олимларга топширилади. Ушбу мукофот билан Ўзбекистонлик олимларнинг тақдирланиши юртимиз илм-фанида олиб борилаётган изланиш ва тадқиқотлар халқаро миқёсда эътироф этилаётганининг ёрқин далилидир.

Абдураҳим Носиров Республика таълим марказида француз тили методисти, хорижий тиллар бўлими бошлиғи вазифаларида самарали фаолият кўрсатган. Президентимизнинг 2012-йил 10-декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида юртимизда чет тилларни ўқитиш бўйича янгидан ишлаб чиқилган давлат таълим стандарти ва ўқув дастурларини тузишда фаол иштирок етган. Умумтаълим мактабларида ўқитилаётган 1-2-,5-9-синф франсуз тили дарсликлари муаллифларидан биридир. Франсиянинг Ўзбекистондаги елчихонаси билан ҳамкорликда юртимиздаги франсуз тили ўқитувчилари учун ўқув-семинарлар ташкил етишда ҳам унинг ташаббуси алоҳида аҳамият касб етмоқда. Абдураҳим Носиров айни пайтда “Француз, ўзбек ва рус тилларидаги провербиал фразиологизмларнинг семантик, стилистик ва миллий маданий хусусиятлари” мавзусидаги докторлик диссертацияси устида қизғин иш олиб бормоқда.

Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 32

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.