Ўзбекистонда илк бор GDG-DevFest фестивали бўлиб ўтади

2018.11.13 | Янгиликлар

Google Developers Group (GDG)нинг асосий тадбирларидан бири бўлган GDG-DevFest дастурчилар фестивали илк бор Ўзбекистонда бўлиб ўтади.

Фестивал 24 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида ташкил этилиши режалаштирилган. Тадбир GDG Tashkent гуруҳи, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Google компанияси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида амалга оширилади.

GDG-DevFest фестивали Google Developers Group жамоалари томонидан ҳар йил ўтказиладиган глобаль тадбирлардан биридир. Ушбу тадбир доирасида дастурчилар, IT-мутахассислар ва янги технологияларга бефарқ бўлмаган одамлар Google компаниясининг сўнги технологиялари ва ишланмалари билан танишадилар.

GDG-Tashkent – DevFest фестивалида иштирок этиш учун Google компаниясининг мутахассиси Эли Каплан Тошкентга ташриф буюради.

Фестиваль иштирокчилари маҳаллий ва хорижлик мутахассислар билан ахборот технологиялари соҳасидаги сўнгги тенденцияларни кун давомида муҳокама қилишади.

Хусусан, иштирокчилар блокчейндан фойдаланиш, мобил иловаларни яратиш, VR/AR технологияларини бизнесга ишлатиш ва бошқа мавзулардаги муҳокамаларда иштирок этадилар.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилдан бошлаб IUT ёш мутахассислар учун Google I/O Extended Tashkent конференциясини ўтказиб келмоқда. Конференция ўзбекистонлик ёш мутахассисларини Google компаниясининг инновацион ечимлари билан танишиш учун ўзига хос платформа сифатида хизмат қилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 37

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.