ХТВ ва Oracle Ўзбекистон мактабларида IT-таълим дастурларини жорий этишни муҳокама этдилар

2018.11.12 | Янгиликлар

Халқ таълими вазири ўринбосари Сарвар Бабаходжаев Oracle компаниясининг вице-президенти Джованна Санджорджини бошчилигидаги делегациясини қабул қилди.

Учрашув давомида вазир ўринбосари Ўзбекистон халқ таълими соҳасидаги ислоҳотлар, жумладан, мамлакат мактабларида ахборот технологияларига оид таълим дастурларини жорий этиш бўйича режалар ҳақида гапириб берди.

Томонлар таълим соҳасида, жумладан, Oracle Academy дастури доирасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалаларини муҳокама этдилар. Шунингдек ахборот технологияларига оид таълим дастурларини яратиш ва мактабларда жорий этиш, ҳамда жойларда болаларга ахборот технологиялари бўйича билим берувчи тренер ва ўқитувчиларни тайёрлаш масалаларини кўриб чиқдилар.

Вазирликнинг янги жамоасининг асосий мақсадларидан бири фарзандларимизнинг келажакда муносиб иш топишларига кўмак берадиган ахборот технологиялари соҳасида керакли билимларни олиш имкониятини яратиб беришдир, – деди Сарвар Бабаходжаев.

Учрашув якунига кўра, томонлар халқ таълими соҳасида қўшма таълим лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама этишда давомий алоқаларни ўрнатишга келишиб олдилар.

“Oracle Academy” — “Oracle” компания томонидан ўқитувчиларнинг ўқиш ва ишлашига тайёргарлик кўриш учун мактабларда, коллежларда ва университетларда талабалар учун ахборот технологияларини узлуксиз ўрганиш учун барча зарур ресурсларни тақдим этишга мўлжалланган таълим ташаббуси ҳисобланади.

Ҳар йили “Oracle Academy” курсларини 120 мамлакатдаги 3,5 миллион нафардан ортиқ талабалар ўрганади. “Oracle Academy” дастурлари ёшларга ҳақиқий ҳаётга тайёргарлик кўриш ва замонавий глобал иқтисодий шароитларда ишлашга ёрдам беради.

Энг машҳур академик курслардан Java Fundamentals, Java Foundations, Java Programming, Database Foundations, Database Design and Programming With SQL, Programming with PL/SQL, APEX – Application Development Foundations ва шу кабилар бўйича бепул таълим олиш мумкин. Уларнинг ичига маъруза ва мустақил ўқиш, амалий машғулотлар, билимларни назорат қилиш, курс лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳам киради.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 34

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.