“Камалак жилоси” Республика кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

2019.10.08 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Бадиий Академияси, Республика “Сен ёлғиз эмассан” болалар жамоатчилик жамғармаси билан ҳамкорликда ҳар йили “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ўртасида анъанавий “Камалак жилоси” расмлар кўрик-танлови ўтказилмоқда.

Мазкур танлов жорий йилда ўзгача руҳда ташкил этилди. “Камалак жилоси” Республика расмлар кўрик-танловининг якуний босқичи “Хитой менинг тасаввуримда” шиори остида бўлиб ўтди.

Кўрик-танловда Республикамиздаги “Меҳрибонлик” уйларининг 1500 нафар тарбияланувчилари иштирок этди. Вилоят босқичларида ғолиб деб топилган 100 дан ортиқ акварел расмлар ва 80 дан ортиқ амалий санъат асарлари мазкур кўрик-танловнинг якуний босқичига тақдим этилди. Ҳайъат аъзолари томонидан тасвирий асарлар йўналишида 4 ёшдан 10 ёшгача бўлган иштирокчилардан 3 нафар (1-, 2-, 3-ўринлар); 11 ёшдан 16 ёшгача бўлган иштирокчилардан 3 нафар; амалий санъат асарлари йўналишида 4 ёшдан 10 ёшгача бўлган иштирокчилардан З нафар (1-, 2-, 3-ўринлар); 11 ёшдан 16 ёшгача бўлган иштирокчилардан 3 нафар, жами 12 нафар ҳамда 7 та номинация бўйича ғолиблар аниқланди. 70 та танлаб олинган расмлар Хитой Халқ Республикасига юборилди ва ХХР томонидан қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Танлов якунида ҳайъат аъзолари томонидан аниқланган “Камалак жилоси” Республика расмлар кўрик-танлови ғолиблари ва совриндорлари “Соғлом авлод учун” фонди, “Сен ёлғиз эмассан” жамғармасининг қимматбаҳо совғалари ва дипломлари билан тақдирланди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 37

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.