Ёшларни баркамол этиб тарбиялашга йўналтирилган “Мустаҳкам оила“ дастури

2018.09.18 | Янгиликлар

18-20 сентябрь кунлари Халқ таълими вазирлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасини Марказий Осиёдаги минтақавий вакилликиги (UNODC) билан биргаликда “Мустаҳкам оила” дастури бўйича “Гранд Орзу“ меҳмонхонасида тренинг ўтказилмоқда.

Мазкур тадбирнинг мақсади “Мустаҳкам оила”дастурини келгусида кенгайтирилган ҳолда амалга ошириш бўйича тренер-стажёрлар жамоасини тайёрлашдир. Ўтказилаётган тренинг жараёнида миллий тренерлар “Мустаҳкам оила” дастурини асосий 7 сессиясини ўтказиш бўйича жамоа аъзоларини тайёрлаш учун тренинг қатнашчиларини мураббийлик кўникмаларига ўргатади хамда 4 та қўшимча сессиясини ўтказиш учун уларни тайёрлайди. Тайёрланган стажёрлар жамоаси халқ таълими мутахассисларини юқорида кўрсатилган дастур асосида Республиканинг барча мактабларида ўтказиш учун ўргатишга жалб қилинади.

Халқ таълими вазирлиги UNODC билан 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар ва уларни ота-оналари учун Тошкент шаҳридаги мактабларда “Мустаҳкам оила” дастурини самарали натижалар билан амалга ошириб келмоқда. 2016-2018 йиллар мобайнида мазкур дастур Тошкент шаҳридаги 19 та мактабда муваффақиятли синовдан ўтказилди.

Ўсмирлар ва уларнинг оилалари учун мўлжалланган “Мустаҳкам оила” дастури, ўсмирлик даврида пайдо бўладиган ахлоқ муаммоларини, зарарли одатлар, психоактив моддаларни истеъмол қилишни олдини олиш, шунингдек, ота-оналик кўникмаларини мустаҳкамлаш ва мустаҳкам оилани шакллантиришга қаратилган.

Дастур кетма-кет еттита сессияда видео материаллардан фойдаланиб, ролли ва таълим-тарбиявий ўйинлари, мунозаралар ва биргаликдаги оилавий машғулотлар давомида ўтказилади.

Дастурда қатнашиш давомида ота-оналар томонидан олинган махсус кўникмалар келгусида фарзандлари билан ижобий муносабатларни қуришга, чегараларни белгилаш ва қоидаларни ўрнатишни ўргатади. Шунингдек, қоидаларни бузишдан келиб чиқадиган оқибатлар ҳақида тушунтириш беради. Улар ўсмирларнинг хатти-ҳаракатларини назорат қилишни ва ижобий усуллар билан зарурий интизомни юзага келтиришни ўрганади.

Ўсмирлар ўз келажагига мақсад қўйиш ва уларга эришиш учун махсус билим ва кўникмалар олади: ўзини ва тенгдошларини негатив таъсирига барҳам беришни ва кийин вазиятдан чиқишни хамда улар ота-оналарини қадрлашни ва уларни нуқтаи-назарини тушунишни ўрганишди.

Дастурда олинган билим ва кўникмалар шахсда ҳимоя механизмларини тарбиялайди, ўсмирларга зарарли одатларнинг тиббий-ижтимоий оқибатларини тушунтиради, шунингдек зўравонлик, жиноятчилик, психоактив моддаларни истеъмолини эрта олдини олишга хизмат қилади.

Ўзбекистонда “Мустаҳкам оила” дастурини амалга ошириш натижасини БМТ гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси томонидан ўтказилган баҳолаши, дастурда иштирок этган болалар ва уларнинг ота-оналарида статистик аҳамиятга эга ижобий ўзгаришларни кўрсатди.

Келгусида (жорий йилнинг якунига қадар) ҳар-бир ҳудудда биттадан “Мустаҳкам оила” дастури асосида намунавий (тренер) мактабларни ташкил этиш ва уларни “Happy schools” (Бахтли мактаблар) деб номлаш кейинчалик улардаги илғор тажрибаларни оммалаштириш режалаштирилган. “Happy schools” (Бахтли мактаблар) зўравонлик, жиноятчилик, зарарли одатлардан ҳоли мустаҳкам оила ва мактаб ҳамкорлигига асосланган хавфсиз мактаблар саналади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 
 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 31

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.