Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада ғолиблари тақдирланди

2018.06.23 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шу йилнинг 19-23 июнь кунлари Самарқандда умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида физика ва астрономия фанлари бўйича Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган мазкур нуфузли халқаро танловда Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Япония, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистондан вакиллар иштирок этди. Илк бор ташкил этилган халқаро олимпиадада ушбу мамлакатлардан 45 нафар истеъдодли ўқувчи физика ва астрономия фанлари бўйича билимини синовдан ўтказди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бугун халқаро олимпиада ғолиб ва совриндорлари аниқланди. Астрономия фанидан қирғизистонлик Анарбеков Ирискелди олтин медални қўлга киритди. Қозоғистон вакили Аманкул Жанибек кумуш медалга, ҳамюртимиз Бозорқулов Дўстмамат ва яна бир қозоғистонлик ўқувчи Кенес Ержан бронза медалга сазовор бўлишди.

Физика фанидан Ўзбекистон жамоаси аъзоси Умиджон Ҳафизов ғолибликни қўлга киритди. Тиничбеков Темур (Қирғизистон), Амангелди Ислам (Қозоғистон) ва ўзбекистонлик Ҳасанов Отабек ва Носиров Абдураҳмонлар кумуш медалга сазовор бўлишди. Туркманистонлик Ходжамуродов Мейлис, қозоғистонлик Тельман Ерасил, Намугамбетова Мадина, қирғизистонлик Сидиқов Эрназар ҳамда ҳамюртларимиз Розиқов Солибой, Халимов Бобурлар бронза медалига муносиб деб топилди. Ғолиблар ташкилий қўмита томонидан тантанали равишда тақдирланди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мазкур халқаро олимпиада илк маротаба ташкил этилган бўлсада, буюк аждодларимизнинг жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган улкан ҳиссасини халқаро миқёсда тарғиб этиш, истеъдодли ёшларни излаб топиш ва уларни қўллаб-қувватлаш, ўқувчилар учун хорижлик тенгдошлари билан дўстона рақобат муҳитини яратишга хизмат қилди.

Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада ҳар икки йилда анъанавий тарзда Самарқандда ўтказилиши кўзда тутилган.

 

Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олипиаданинг физика фани бўйича якуний натижалари

 

Ф.И.О

Давлат

1-тур

2-тур

Якуний натижа

Ўрни

1

Хафизов Умиджон

Ўзбекистон II

23.5

13.6

37.1

олтин медал

2

Хасанов Отабек

Ўзбекистон II

25.4

9

34.4

кумуш медал

3

Тынычбеков Тимур

Кирғизистон

20.6

12.4

33

кумуш медал

4

Амангелди Ислам

Қозоғистон I

23.3

9.4

32.7

кумуш медал

5

Носиров Абдураҳмон

Ўзбекистон

19.8

11.1

29.7

бронза медал

6

Телман Ерасып

Қозоғистон I

18.6

11.1

25.9

бронза медал

7

Раззоқов Солибой

Ўзбекистон I

14.1

11.8

25.9

бронза медал

8

Халимов Бобур

Ўзбекистон I

16

9.8

25.8

бронза медал

9

Хожамурадов Мейлис

Туркманистон

19.4

6.4

25.8

бронза медал

10

Сидиков Эрназар

Кирғизистон I

12.2

11.6

23.8

 бронза медал

11

Наумагамбетова Мадина

Қозоғистон II

13.6

8.9

22.5

бронза медал

 

Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олипиаданинг астрономия фани бўйича якуний натижалари

Ф.И.О

Давлат

1-тур

2-тур

Якуний натижа

Ўрни

1

Анарбеков Ирискелди

Кирғизистон

24

27

51

олтин
медал

2

Аманкул
Жанибек

Қозоғистон II

27

18

45

кумуш
медал

3

Бозорқулов Дўстмамат

Ўзбекистон II

19

19

38

бронза медал

4

Кенес Ержан

Қозоғистон II

16.5

17.5

34

бронза медал

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Суратлар муаллифи Бахтиёр Мустанов

Халқ таълими вазирлиги
 Матбуот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 38

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.