Китоб мутолаа қилиш - энг яхши ҳордиқ

2018.06.08 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқ таълими вазирлиги ўқувчиларнинг ёзги таътил кунларини мароқли ва мазмунли ташкил этиш мақсадида “Ўқувчиларнинг ёзги таътил даврини мазмунли ташкил этиш Концепцияси”ни амалиётга жорий этди.

Унга кўра, умумтаълим мактаблари қошида кундузги оромгоҳлар, соғломлаштириш майдончалари ташкил этилиб, ижодий ва спорт тўгараклари ўтказилади.

Ўқувчилар таътил вақтларида китоб мутолаа қилишлари учун республикадаги барча 9628 та мактаб кутубхонаси ва 211 та ахборот-ресурс марказлари тўлиқ фаолият кўрсатади. Уларда 66 номда ўзбек ва жаҳон болалар адабиётининг нодир асарлари танлаб олиниб, ўқувчиларга тавсия қилинади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бундан ташқари, оромгоҳларда болалар ўртасида китобхонликни ва мутолаа маданиятини оширишга қаратилган тадбирларга алоҳида ўрин берилди ва ҳар мавсумнинг бир куни алоҳида китобхонлик куни деб белгилаб қўйилди.


Оромгоҳларга жорий йилда умумтаълим мактабларига етказиб берилаётган “Ёшлар кутубхонаси” рукни остида нашр этилган 11 номдаги бадиий адабиётлар фойдаланиш учун берилди.

Маълумот учун жорий йилда 206 та стационар оромгоҳларда 153 189 нафар, 978 та кундузги оромгоҳларда 148 400 нафар болалар ва “Ёз – 2018” Концепцияси доирасида ташкил этиладиган маданий-маърифий ва спорт тадбирларига қарийб 3,2 млн нафар бола қамраб олинади.

Халқ таълими вазирлиги
 Матбуот хизмати

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 31

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.