Фан олимпиадасига старт берилди

2015.03.09 | Янгиликлар

 

Фан олимпиадасига старт берилди

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жорий йилнинг 23-24 март кунлари 9-синф ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича олимпиаданинг III (вилоят) босқичи бўлиб ўтмоқда.

Мазкур фан олимпиадасида умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари    22 та фандан ўзаро беллашадилар. Олимпиада баҳслари 8 тилда бўлиб ўтади ва унда ўқувчилар икки босқичда иштирок этадилар. Олимпиаданинг мактаб ва туман босқичидан саралаб келинган ўқувчилар бугун ёзма ишларни топширган бўлишса, эртага яъни 24 март куни тест синовларида қатнашадилар. Олимпиаданинг мазкур босқичда жами 6809 нафар ўқувчилар иштирок этмоқда.

Шунингдек, махсус мактабларда таълим олувчилар учун она тили ва адабиёти ҳамда математика фанларидан иштирок этадилар.

Олимпиада натижаларига кўра жами 76-100 оралиғида балл олган ва совриндор ўринларни қўлга киритган ўқувчилар академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларининг тегишли йўналишларига имтиёзли равишда қабул қилинади.

Ғолибликка давогар бўлган ўқувчиларнинг баллари тенг келиб қолган тақдирда, уларга қўшимча 5 тадан тест топшириқлари берилади. Шундан сўнг ҳам уларнинг жавоблари бир хил чиқса бу жараён ғолиб аниқлангунга қадар давом этади.

Фан олимпиадасининг ҳаққоний ўтказилиши учун ташкилий қўмита томонидан саволларнинг кўп вариантлилик асосида махфийлиги таъминланди. Олимпиада бўлиб ўтадиган хоналарда холис иштирокчилар ва ота-оналар вакиллари иштирок этиши белгиланган.

 

Маълумот учун, Республикамиздаги умумтаълим мактабларида 482 220 нафар ўқувчи 9-синфда таҳсил олмоқда.

 

Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99871)215-50-94 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 30

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.