Андижонда математика фани ўқитувчиларининг касбий маҳоратлари намойиш этилди

2019.09.13 | Янгиликлар

Президентимиз Ш,М.Мирзиёев бошчилигида жамиятимизда ўқитувчи касбининг нуфузини ошириш, мазкур соҳада фаолият кўрсатаётган барча фидойи инсонлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, уларнинг қадр-қимматини юксалтиришга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу эса ўқитувчилардан ўз устида тинимсиз ишлаш, фарзандларимизни янгича тафаккур, юксак инсоний туйғулар билан ошно этиш, уларда мустақил ва ижодий фикрлаш қобилиятини узлуксиз ривожлантириб боришлари талаб этмоқда.

Жорий йилнинг 11-13 сентябрь кунлари Андижон вилоятида математика фанидан “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси - 2019“ кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилди.

Танловнинг очилиш маросимида Халқ таълими вазирлиги ҳамда Республика таълим марказидан бириктирилган масъуллар томонидан танлов жараёнини шаффоф, адолатли ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.


11-12 сентябрь кунлари иштирокчилар томонидан янги методик ғоя, педагогик услублар асосида “Маҳорат дарслари” ўтилди. Ҳар бир кун якунида иштирокчиларга натижалар эълон қилинди.Сўнгра ҳакамлар ҳайъати таркибига киритилган тажрибали педагоглар ҳамда ҳудудларда ғолиб бўлган 14 нафар математика фани ўқитувчилари танловни ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом, баҳолаш мезонлари билан таништирилди. Иштирокчиларга керакли тавсиялар берилди.

Кейинги босқичда фан ўқитувчилари ўз билимларини тест синови орқали намойиш этди.

Андижон вилояти ХТБ
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 37

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.