Ўзбекистон жамоаси IX e-ICON мусобақасининг махсус сертификатини қўлга киритди

2019.09.06 | Янгиликлар

Жорий йилнинг август ойи охирида Пусан шаҳрида (Корея Республикаси) бўлиб ўтган IX e-ICON Электрон таълим жаҳон мусобақаси финал босқичида Ўзбекистон терма жамоаси 4 та номинациянинг бири (Cooperation Award) бўйича ғолибликни қўлга киритиб, ташкилотчилар томонидан махсус сертификат билан тақдирланди.

Мазкур мусобақа Корея таълим вазирлиги ҳамда Осиё ва Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг таълим институти томонидан ташкил этилди. Мусобақанинг Пусан шаҳридаги финал босқичида 12 та давлатдан 130 нафар иштирокчи қатнашди. Ўзбекистон жамоаси ушбу мусобақада биринчи марта иштирок этди.

Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Хорижий тилларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб ўқитувчиси Сабоҳат Маҳмудова ҳамда ушбу мактабнинг 11-синф ўқувчилари Барно Нурмуҳаммедова ва Настарин Маҳмудова мазкур мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилди.

Мусобақа доирасида Ўзбекистон вакиллари имконияти чекланган ўқувчиларга кўмак берувчи мобил иловани яратиб, тақдимот қилишди.

Яратилган илова кўриш ва эшитиш ҳамда синф доскасидаги маълумотларни ёзиб олишда қийинчиликка учраётган ўқувчиларга қўшимча имконият яратади.

Қуйида жамоанинг видео тақдимотини кўришингиз мумкин.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 31

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.