Ҳонгконгда математика фани бўйича ўтказилган халқаро олимпиадада ўқувчиларимиз 8 та медалларни қўлга киритди

2019.09.05 | Янгиликлар

Ҳонгконгда математика фани бўйича болалар ўртасида ўтказилган халқаро олимпиадада иштирок этган Ўзбекистон вакиллари 8 та медал олишга муваффақ бўлди.

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 2500 нафар бола қатнашган олимпиадада 10 нафар ўқувчидан иборат Ўзбекистон делегацияси илк марта иштирок этди.

Олимпиадада қуйидаги ўғил-қизлар совриндор бўлишди:

Олтин

Мадина Толибоева - “Genesis Education” мактаби ўқувчиси;

Кумуш

Темур Ҳасанов - “Сеҳриё” мактаби ўқувчиси;

Иззатилла Адилов - “Истеъдодли келажак ёшлари” мактаби ўқувчиси;

Бронза

Солиҳа Абдурасулова - “Истеъдодли келажак ёшлари” мактаби ўқувчиси;

Бунёд Даминов - 103-сонли мактаб ўқувчиси;

Самира Ходжабаева - “Genesis Education” мактаби ўқувчиси;

Анна Джу - “Genesis Education” мактаби ўқувчиси;

Руслан Тепляков - “Бек Кичкинтой” боғчаси тарбияланувчиси.

Бундан ташқари, “Genesis Education” мактаби ўқувчиси Мадина Толибоева “Ўзбекистоннинг энг яхши иштирокчиси” сертификатини қўлга киритган ва кейинги йилда Токиога бўлиб ўтадиган халқаро олимпиадада иштирок этиш учун йўлланма олган.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 33

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.