Президент мактаби ўқитувчиларига Cambridge International мутахассислари томонидан тренинг ташкил этилди

2019.08.30 | Янгиликлар

Жорий йилнинг 26-30 август кунлари Тошкент шаҳридаги Lider нодавлат таълим муассасасида Президент мактабларига ишга қабул қилинган ўқитувчилар учун Cambridge ўқув дастури бўйича тренинг бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Президент мактабларига хорижий ва маҳаллий ўқитувчиларни саралаб олиш жараёни икки босқичда ташкил этилди. Биринчи босқичда Президент мактабларида ишлашни истаган ўқитувчилардан ҳужжатлар қабул қилинган бўлса, иккинчи босқичда номзодлар ўз фанлари бўйича имтиҳон топширди.

Президент мактабларида таълим Cambridge ўқув дастури асосида ташкил этилади. Ўттиз нафар хорижий ва 80 нафарга яқин маҳаллий ўқитувчилар учун Cambridge International мутахассислари томонидан тренинг ўтказилди.

Тренингнинг асосий мақсади ўқитувчиларни Cambridge ўқув дастурини таълим жараёнига татбиқ этиш ва ўқувчиларнинг билимини баҳолашга тайёрлашдир.

Беш кунлик тренинг доирасида иштирокчилар Cambridge ўқув дастури асосида дарсларни сифатли режалаштириш ва қўйилган вазифаларга эришиш бўйича билим олди.

Cambridge International мутахассислари томонидан ўқитувчиларга таълим ресурсларидан қай тарзда фойдаланиш ва ёшларнинг берилаётган билимларни самарали эгаллаши бўйича тавсиялар берилди.

Аввал хабар берилганидек, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, Президент мактаблари, Нукус, Хива, Наманган ва Тошкент шаҳарларида ўз иш фаолиятини бошлайди. Икки босқичда ташкил этилган имтиҳон натижаларига кўра бу мактабларга жами 576 ўқувчи саралаб олинди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 30

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.