Наманган халқ таълими бўлимларига 12 та "Спарк" автомашинаси топширилди

2019.08.29 | Янгиликлар

Жорий йилнинг 23 август куни Наманган шаҳрида Президентимиз раислигида видеоселектор бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, турли давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Видеоселектор халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланди. Жумладан, Давлатимиз раҳбари соҳадаги муҳим ва долзарб вазифаларни белгилаб бериш баробарида ўқитувчиларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратди.

Шунингдек, вилоят ҳокими мамлакатимизда юртбошимиз томонидан таълим-тарбия масалаларига, ёш авлод ҳаёти ва камоли, уларнинг ҳар жиҳатдан етук улғайиши,  бу борада заҳматли касб эгалари бўлган  устоз-муаллимлар меҳнатига қаратилаётган эътибор ҳақида тўхталиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг катта ишонч ва эътибор билан: "Мактаб масаласи - келажак масаласи,  таъбир жоиз бўлса,  ҳаёт-мамот масаласи,  мактабни ўзгартирмасдан туриб,  одамни, жамиятни ўзгартириб бўлмайди, мамлакат тақдири муаллимлар қўлида",  деган эътирофини алоҳида таъкидлаб, бу соҳа ходимларига билдирилган улкан шараф, айни пайтда чексиз масъулият эканлигини таъкидлади.

Шундан келиб чиқиб, вилоятда таълим-тарбия соҳасига янгича, замонавий,  илғор ва инновацион усулларни кенг татбиқ этиш,  бунинг учун ривожланган, хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш, айниқса,  Япония таълим тизимидаги илғор ва ривожланган жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиш, бир сўз билан айтганда,  таълим-тарбияда бутун мамлакатга ўрнак бўладиган Наманган тажрибасини яратиш, ишлаб чиқиш ва ҳаётга муваффақиятли жорий этиш борасидаги устувор масалаларга эътибор қаратилди.

Учрашув-мулоқотда рағбат ва эътибор ифодаси сифатида Наманган шаҳри ҳамда вилоятдаги барча туман халқ таълими бўлимларига 12 та "Спарк" автомашинаси топширилди. Энг фаол,ташаббускор ва изланувчан, муносиб натижаларга эришаётган устоз-муаллим, профессор-ўқитувчилар замонавий планшет ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 38

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.