Янгича мобил технологияларга асосланган мактаб дарсликлари

2019.08.29 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги жамоаси тизимга ахборот коммуникация ҳамда мобил технологиялар соҳасидаги янгилик ва имкониятларни самарали татбиқ этмоқда. Жумладан, 2019-2020 ўқув йили учун нашр этилган 8-синф Технология, 8-синф Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий географияси, 9-синф Конституциявий ҳуқуқ асослари дарсликларидаги қатор янгиликлар сирасига илк бор QR-коди ҳам киритилди.

8-синф Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий географияси дарслигида QR-коди 60 та мавзуга алоҳида-алоҳида ўрнатилган бўлиб, мавзуга оид қўшимча манбаларидан фойдаланиш имконини берди.

Шунингдек, 8-синф Tехнология дарслиги ҳам 16 та амалий машғулотга QR-коди киритилган ҳолда чоп этилди. Бу орқали ўқитувчи ва ўқувчилар видео шаклида амалий машғулотнинг амалга оширилишини кўришлари мумкин.

9-синф Конституциявий ҳуқуқ асослари дарслигининг

192-196-бетларига ўқувчи ва ўқитувчиларга қулайлик яратиш мақсадида

QR-коди ёрдамида олинадиган фанга қўшимча адабиёт ҳамда манба, қонун, қарор, ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар киритилди.

Бундай тажриба келгусида бошқа дарсликларга ҳам QR-коди жойлаштириш орқали уларни интернет ресурcларига боғлаш, битта сайтда жамлаш ва Халқ таълими вазирлигининг расмий веб-сайти – uzedu.uz да доимий тўлдириб бориш имкониятини беради.

QR-код нима? QR-код мазмун-моҳиятига асосан инглиз тилидан олинган бўлиб, “QuickResponse” сўзларнинг қисқартмаси ҳисобланади ва “тезкор жавоб” маъносини билдиради.

Бу коднинг қулайлиги шундаки, у сканерловчи ускуна (мобил телефон, фотоаппарат ёки қўл сканери) ёрдамида осон ва тез ўқиш ҳамда кодлаш имконини беради.

QR-кодининг энг асосий афзалликларидан бири - у гиперҳавола тарзида ишлай олади. Бу бирданига кўп маълумот ҳақида хабар бериш, зарур бўлган ҳолатларда ёки уни соддалаштириш керак бўлганда жуда қулай восита саналади. QR-коди электрон маълумотлар узатиш тамойилига асосланади. Бу, айниқса, кўп миқдордаги ахборотни узатиш ёки ундан фойдаланишни соддалаштиришда қўл келади.

Ҳозирда QR-кодини ўқиш учун жуда кўп дастурлар мавжуд. Улардан энг кўп тарқалганлари: “iPhone” қурилмалари учун “Bakodo”, “Android” тизимида ишловчи қурилмалар учун эса “Barcode scanner” дастурларидир. 

Ҳозирги кунда камерага эга замонавий телефонлар квадрат кўринишдаги тасвир остида яширинган маълумотларни осон ўқиш имкониятини беради. Бунинг учун бор-йўғи мобил телефон камерасини QR-кодига йўналтирган ҳолда махсус илова дастури орқали кодни расмга тушириб, маълумотларни юклаб олиш етарли ҳисобланади.

Мобил телефонга юклаб олиш мумкин бўлган илова дастурлар қуйидагилар:

QR-кодини ўқиш учун:

iPhone ва iPAd дастури Bakodo —

https://itunes.apple.com/app/bakodobarcode- scanner-qr/id371932548/

Scan — http://itunes.apple.com/app/scan/id411206394

Android дастури Barcode Scanner — https://play.google.com/store/apps/details?id=com.google.zxing.client.android

QuickMark Lite QR Code Reader — https://play.google.com/store/apps/details?id=tw.com.quickmarklite/

Ҳар хил платформадаги қурилмалар учун дастур:

QuickMark QR Code Reader — http://www.quickmark.com.tw/En/basic/downloadmain.asp

Қуйида дарсликларга киритилган QR-кодидан қандай қилиб фойдаланиш тўғрисидаги видеороликни кўришингиз мумкин.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 32

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.