“Йилнинг энг истеъдодли ёш шоири” кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

2019.08.29 | Янгиликлар

Юртимизда ўқувчи-ёшлар орасида ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббус асосида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Шундан, тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ривожлантириш бўйича турли танловлар ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан китобхонликни тарғиб қилиш орқали ўқувчиларнинг маънавий дунёсини бойитиш, уларда мустақил, танқидий фикрлаш кўникма ва малакаларини шакллантириш, маънавий таҳдидларга нисбатан соғлом иммунитетни ривожлантириш мақсадида “Йилнинг энг истеъдодли ёш шоири” кўрик-танлови ташкил этилди.

Ушбу кўрик-танлов 4 босқичда (мактаб, туман-шаҳар, ҳудуд, республика) ўтказилди.

Бугунги кунга қадар кўрик-танловнинг мактаб, туман (шаҳар) ва ҳудудий босқичлари жорий йилнинг март-май ойларида ўтказилиб, унда умумтаълим мактабларининг 3,2 мингдан ортиқ 5-10-синф ўқувчилари иштирок этишди.

Кўрик-танловнинг республика босқичи жорий йилнинг 28 август куни Жиззах вилояти болалар кутубхонасида бўлиб ўтди. Унда ҳудудлардан жами 28 нафар ўқувчи иштирок этди.

Кўрик-танловда 4 та йўналиш, яъни Ватан, муҳаббат ва эзгулик, табиат ва атроф-олам, ижтимоий ҳаёт ҳақида шеър ёзиш орқали ғолиблар аниқланди.

“Йилнинг энг истеъдодли ёш шоири” кўрик-танловининг республика босқичи ғолиб ва совриндорлари вазирликнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.