Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ходимлари мукофотланди

2019.08.29 | Янгиликлар

Президентимиз Шавкат Мирзиёев фармонига кўра мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.

Хусусан, халқимиз маданияти ва маънавиятини юксалтириш, миллий ғояни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, ёрқин истеъдоди ва серқирра ижоди, илмий-инновацион фаолияти, самарали хизматлари, ёш авлодни она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун таълим тизимида фаолият юритаётган педагог ходимлар ҳам фахрий унвонлар билан тақдирланди.

Жумладан, “Дўстлик” ордени билан Қорақалпоғистон Республикаси, Ибройим Юсупов номидаги қорақалпоқ тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Абдуллаева Гулджан Джумашовна, Навоий вилояти, Конимех туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактаби директори Наризова Иба Кушжановна,Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод туманидаги 30-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси, бахши Раҳимов Қаҳҳор Абдиевич, шунингдек, “Шуҳрат” медали билан Андижон вилояти, Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номидаги она тили ва адабиётини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати тарих фани ўқитувчиси Юнусова Нигорахон Юсупжоновна тақдирланди. Шунингдек, Тошкент шаҳри, Яккасарой туманидаги “Лидер болалар мактаби” нодавлат таълим муассасаси директори Вахабова Фируза Наримановна, Хоразм вилояти, Урганч шаҳридаги “Ниҳол” нодавлат таълим муассасаси директори Сабирова Умида Пулатовналар “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

Халқ таълими вазирлиги юқорида номлари келтирилган педагог ходимларни юксак эътироф ҳамда давлат мукофотлари билан муборакбод этади! Уларга келгуси меҳнат фаолиятларида омад ва зафарлар тилайди!

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.