Термиз туманида 540 ўринли янги мактаб биноси фойдаланишга топширилди

2019.08.26 | Янгиликлар

Мустақиллик байрамининг 28 йиллиги муносабати билан Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида янги ташкил этилган 35-умумтаълим мактабининг биноси фойдаланишга топширилди.

Таълим масканининг тантанали очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими, вилоят ҳокими ўринбосарлари ва мутассади ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. Тадбирда вилоят ҳокими ёшларнинг замонавий таълим олиши ва касб-ҳунар сирларини пухта эгаллаши, хорижий тилларни ўрганишлари учун барча шароитни яратишга қаратилаётган доимий эътибор юксак самаралар бераётганлиги, жамиятда таълим соҳаси вакиллари олдидаги масъулиятли вазифалар ҳамда келажак авлодга муносиб таълим-тарбия бериш барчанинг юксак бурчи эканлигини таъкидлади. 

Ушбу янги мактаб ўзбек ва бошқа хорижий тиллардаги зарур дарслик ва адабиётлар билан таъминланган. Синф хоналари замонавий тарзда жиҳозланган.

Мазкур 35-умумтаълим мактабида 6,185 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Замонавий спорт зали бунёд этилди. Ўқув ва лаборатория хоналари, компьютер синфи давлат таълим стандартлари асосида тегишли жиҳозлар билан таъминланиб, ўқувчиларнинг фанларни пухта ўзлаштириши учун зарур шароит яратилди.

Шунингдек, тумандаги 36-мактаб ҳамда 23-мактаб филиалининг янги биноси ҳам фойдаланишга топширилди. 315 ўринга мўлжалланган 36-мактаб биносининг қурилиши учун 4,182 миллиард сўм маблағ ажаратилиб, барча шароитларга эга ўқув ҳамда лаборатория хоналари ва 12х24 ўлчамли спорт зали ҳам барпо этилди.

Сурхондарё вилоят халқ таълими
бошқармаси матбуот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 33

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.