Таълимдаги ислоҳотлар ёшларимизнинг иқтидори ва салоҳиятининг юксалиши омилидир

2019.08.23 | Янгиликлар

Самарқанд вилоятида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” ғояси асосида анъанавий Август кенгашининг ялпи йиғилиши ўтказилди. 

Йиғилишда вилоят халқ таълими тизими фаоллари, фахрий устозлар, ёш ўқитувчилар иштирок этди.

Ялпи йиғилишда вилоят ҳокими, “Нуронийлар” жамғармаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси вилоят бўлими бошлиғи ва бошқалар барчани Ватанимиз Мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги ҳамда Билимлар куни билан самимий қутлади.

Жумладан, юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби халқ таълими тизимида ҳам катта ислоҳотлар амалга оширилаётгани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Таъкидлаш жоизки, халқ таълими ходимларининг бу йилги Август кенгаши шўъба йиғилишлари ноанъанавий тарзда ўтказилиб, ташкилий, услубий жиҳатдан инновацион ечимлар қўлланилди. 

Шунингдек, Самарқанд шаҳридаги вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги вакиллари, Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ректори Н.Раҳмонқулова, Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари У.Мамарасулов, методик хизмат бўлими бошлиғи Д.Сайдуллаева, фан методистлари, вилоятдаги туман, шаҳар халқ таълими бўлимларининг мудир ўринбосарлари, умумтаълим мактабларининг тажрибали директорлари, халқ таълими соҳасида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган фахрий устозлар, “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танлови ғолиблари ҳамда ёш ўқитувчилар иштирокида анъанавий Август кенгашларининг шўъба йиғилиши ва ўқув-семинарлари ташкил этилди.

Ушбу ўқув-семинарларида 576 нафар тренер-педагоглар тайёрланиб, туман (шаҳар)лардаги  48 825 нафар педагог ходимларнинг дастур асосида ўқитилиши йўлга қўйилди.

Август кенгаши ялпи йиғилиши иштирокчилари Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус асосида таълим муассасаларида амалга оширилган ишлар, умумтаълим мактаблари ва “Баркамол авлод” болалар марказларида таълим-тарбия олаётган ўқувчилар томонидан яратилган асарлар, робототехника, ҳунармандчилик маҳсулотлари, шунингдек, бадиий китоблар ва янги чоп этилган дарсликлар кўргазмасини кўздан кечиришди.

Йиғилишда 2018-2019 ўқув йилида вилоят халқ таълими тизимида республика ва халқаро миқёсда ўтказилган кўрик-танловларда эришилган ютуқлар эътироф этилиб, бир гуруҳ таълим фидойиларига вилоят ҳокимининг фармойишига асосан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Кенгаш йиғилишида ўтган ўқув йилида йўл қўйилган камчиликлар танқидий таҳлил қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди. 2019-2020 ўқув йилида амалга ошириладиган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Самарқанд вилояти ХТБ
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.