Кореядаги IX e-ICON жаҳон мусобақасида Ўзбекистон ўқувчилари иштирок этмоқда

2019.08.20 | Янгиликлар

Жорий йилнинг 18-24 август кунлари Пусан шаҳрида (Корея Республикаси) бўлиб ўтадиганIX e-ICON Электрон таълим жаҳон мусобақаси финал босқичида икки нафар ўқувчи ва бир нафар ўқитувчидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этмоқда.

Мусобақанинг асосий мақсади, АКТдан таълимда кенг фойдаланадиган юқори малакали ўқитувчи ва ўқувчиларни кўпайтиришдир. Мазкур мусобақада ўқитувчилар масофавий таълим соҳасида турли давлатлардан келган ҳамкасблари билан тажриба алмашишга,маҳорат дарсларида Корея мутахассислари кўмагида АКТ соҳасидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш имконига эга бўлади. Бундан ташқари, АКТ ва таълим соҳасида ўз лойиҳаларини тақдим этиб, муносиб ютуққа сазовор бўлишлари мумкин.

Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Хорижий тилларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқитувчиси Cабоҳат Маҳмудова ҳамда ушбу мактабнинг 11-синф ўқувчилари Барно Нурмуҳаммедова ва Настарин Маҳмудовалар мазкур нуфузли мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилишмоқда.

Корея таълим вазирлиги томонидан ташкил этилган IX e-ICON Электрон таълим жаҳон мусобақасида 25 давлатдан 700 нафар ўқувчи қатнашиб, Пусан шаҳридаги финал босқичига 12 давлатдан 130 иштирокчи йўлланмани қўлга киритди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ушбу мусобақада биринчи марта иштирок этмоқда.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.