Мактаб ярмаркалари ўз ишини бошлади

2019.08.10 | Янгиликлар

Янги ўқув йили бошланиши олдидан ота-оналар учун қулайлик яратиш, умумтаълим мактаблари ўқувчиларини асосий турдаги ўқув қуроллари, кийим-кечак ва пойабзаллар билан таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 10 августидан – 10 сентябригача Ўзбекистон Республикаси ҳудудларидаги буюм ва озиқ-овқат (деҳқон) бозорларида, йирик савдо мажмуалари ва дўконларда мактаб ярмаркалари ташкил этилади.

Республикадаги барча мактаб ярмаркаларида зарурий ўқув қуроллари ва жиҳозлари сотуви ташкил этилади.

Мактаб ярмаркаларини кенг ассортиментдаги ўқув қурол, кийим-кечак, пойабзал ва зарурий маҳсулотлар билан таъминаш мақсадида ишлаб чиқарувчи саноат корхоналари ва хусусий тадбиркорлар кенг жалб этилади.

Мактаб ярмаркалари фаолиятини самарали ва уюшқоқлик билан ташкил этиш, жамоат тартибини сақлаш, ёнғин хавфсизлиги, санитария ва бошқа зарур хавфсизлик тадбирларини назорат қилиш ҳамда мувофиқлаштириш бўйича вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар, мутасадди ташкилотлар масъул этиб белгиланди.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 31

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.