Халқ таълим вазири Ўзбекистонда АҚШ элчисини қабул қилди

2019.07.19 | Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида Америка Қўшма Штатларининг мамлакатимиздаги элчиси Дэниел Розенблюм билан учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашув Дэниел Розенблюм АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига тайинланиши муносабати билан ташкил этилди.

Учрашув доирасида АҚШ элчиси Ўзбекистонда халқ таълими тизими ва соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар билан танишди. Шунингдек, икки мамлакат ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга ўз ҳиссасини қўшишга тайёр эканлигини айтиб ўтди.

Элчи Розенблюм мамлакатимизда таълим сифатини яхшилашга қаратилган режадаги лойиҳаларни амалга оширишда омад тилади. Учрашув якунида томонлар халқ таълими тизимида ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш бўйича фикр алмашди.

Эслатиб ўтамиз, икки мамалакат Президентлари учрашувидан сўнг илк бора таълим вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди. Эндиликда АҚШ томонидан таълим сифатини яхшилаш мақсадида ХТВ лойиҳаларини амалга ошириш, чет тилларини ўрганиш, ахборот технологиялари бўйича ўқув дастурларини қайта кўриб чиқишда кўмак берилади.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 33

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.