Бола тарбияси учун ота-оналар масъулиятини ошириш чоралари кўрилмоқда

2019.07.13 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлигининг Ҳуқуқий-назорат хизмати ходимлари томонидан Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳридаги 21-мактаб ўқувчилари иштирокида рўй берган кўнгилсиз ҳолат ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида жорий йилнинг март ойи бошларида 21-мактабининг уч нафар 10-синф ўқувчи қизлари 9-синф қизнинг сочидан тортиб, юз ва қорин қисмига зарбалар берган. Бемаъни сўзлар билан ҳақоратлаб урган. 10-синф ўқувчиларидан бири жанжални уяли телефони орқали тасвирга тушириб, ижтимоий тармоққа чиқариб юборган.

Мазкур иш вояга етмаганлар бўйича Чирчиқ шаҳар идоралараро комиссиясига тақдим этилди.

Вояга етмаганлар бўйича Чирчиқ шаҳар идоралараро комиссиясининг 2019 йил 6 июль кунги 72-сонли қарорига асосан фарзандларини тарбиялаш борасидаги мажбуриятларини бажармаганликлари (МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисми) учун вояга етмаган тўрт нафар қизларнинг ота-оналари 101,36 минг сўмдан 608,09 минг сўмгача жаримага тортилди. Тарбия оиладан бошланиши ҳамда вояга етгунча ота-оналар фарзандлари тарбияси учун масъул эканлигини доимо ёдда тутишлари муҳимдир. Шундагина бу каби нохуш ҳодисаларни олдини олиш мумкин бўлади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 38

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.