Халқ таълими вазири Ёшлар куни байрамини жиззахлик ёшлар билан бирга нишонлади

2019.07.01 | Янгиликлар

Ёшлар масалалари бўйича Республика идоралараро кенгашининг 2019 йил 25 июндаги “30 июнь — “Ёшлар куни”ни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги мажлиси баёнида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Жиззах вилоятида бўлиб қайтди.

Айтиш жоизки, тадбир кунлари Жиззах шаҳри ўзгача кўрк очди. Хусусан, Жиззах шаҳридаги Ёшлар шаҳарчасида “Ёшлар сайиллари” ўтказилди. Унинг доирасида ҳарбий техникалар ва қурол-яроғлар кўргазмаси, шаҳарчада қурилган саҳналарда ҳарбий ҳамда ёшлар ансамбли ва оркестрлари чиқишлари уюштирилди.

Сайил давомида 68 нафар ёш фермер, тадбиркор ва ҳунарманд томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг савдо-ярмаркаси, ёш ижодкорлар томонидан “Назм ва наво” кечаси, 60 нафар иқтидорли ёшнинг “Ёш рассомлар ва ҳунармандлар” галереяси ташкил этилди.

Ташриф асносида халқ таълими вазири Ш. Шерматов Жиззах вилоятидаги таълим муассасаларида олиб борилаётган реконструкция ҳамда капитал таъмирлаш ишлари билан ҳам яқиндан танишди. Жумладан, Жиззах шаҳридаги 5-сонли умумтаълим мактаби ва 22-ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабида бўлиб, амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирди, мутасаддиларга зарур кўрсатмаларни берди.

Куннинг иккинчи ярмида халқ таълими вазири “Ёш рассомлар ва ҳунармандлар” галереясида бўлди, “Дунё рақслари” шоу-дастури, “Китобхон викторинаси” ҳамда “Ёшлар саф паради” дастури доирасидаги барча тадбирда иштирок этиб, Ёшлар куни муносабати билан “Форум” мажмуасида уюштирилган гала-концертни томоша қилди.

Ш. Шерматов Президентимизнинг 2019 йил 28 июндаги ПҚ–4367-сонли қарорига асосан, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб, ўзининг билими ва иқтидори, интилувчанлиги ҳамда ташаббускорлиги, ҳалол ва самарали меҳнати билан Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётгани учун “Мард ўғлон” Давлат мукофоти билан тақдирланган Пахтакор туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бокс бўйича мураббийи Бобо-Усмон Батуров ҳамда Жиззах давлат педагогика институтининг 1-босқич талабаси Сайфиддин Окановга мазкур юксак мукофотларни топширди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 33

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.