Илк маротаба имконияти чекланган ўқувчилар ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилди

2019.07.01 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги томонидан Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг 2-йўналиши доирасида ёшларни жисмоний чиниқтириш, шунингдек спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш мақсадида илк бора имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларининг ўқувчилари ўртасида спортнинг шахмат, енгил атлетика турлари ва қувноқ эстафеталар бўйича мусобақалар ташкил этилди.

Мазкур мусобақаларни ташкил этишдан мақсад имконияти чекланган болаларни реабилитация қилиш ва уларни паралимпия спортига кенг жалб этиш, ҳудудлардаги паралимпия спортчиларини жисмоний тайёргарлигини таҳлил қилиш, жисмоний имкониятлари чекланган болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиб, дўстона алоқаларни янада кучайтиришдан иборат.

Мусобақалар икки босқичда (мактаб-интернат, республика) ўтказилган бўлиб, биринчи босқич мактаб-интернатларнинг ўқувчилари бўлган имкониятлари чекланган барча болалар ўртасида жорий йилнинг13-21 июнь кунлари спортнинг шахмат, енгил атлетика ва қувноқ эстафеталар турлари бўйича ўтказилди. Унда жами 1 218 нафар (560 нафар қизлар) иштирок этишди.

Мусобақаларнинг республика финал босқичи жорий йилнинг 27-29 июнь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Мусобақанинг якуний республика босқичида 104 нафар (52 нафари қизлар) имконияти чекланган ўқувчилар қатнашди.

Мазкур спорт тадбирлари 27 июнь куни спортнинг “Енгил атлетика“ туридан Енгил атлетика федерацияси спорт мажмуасида, 28 июнь куни “Қувноқ эстафеталар“ Чилонзор туман 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби спорт залида ҳамда 29 июнь куни “Шахмат“ мусобақалари 102-сонли махсус мактаб-интернатида ўтказилди.

Мазкур мусобақалар ғолибларини тақдирлаш маросими пойтахтимиздаги Олмазор тумани 102-сонли заиф эшитувчи ўқувчиларга мўлжалланган махсус мактаб-интернатида ташкил этилиб, ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 32

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.