Мактабларни қалбаки ускуналар билан таьминланиши олди олинди

2019.06.21 | Янгиликлар

Халқ таълими муассасаларига қўлбола ясалган, яроқсиз газ пайвандлаш ускуналарини сотилишига чек қўйилди, шунингдек бадиий адабиётлар тўлиқ етказиб берилмагани фош этилди.

Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги туман, шаҳар халқ таълими бўлимларининг махсус таъмирлаш-эксплуатация хизматларини асбоб-ускуналар билан таъминлаш ниқоби остида бошқарма бошлиғи Ш.Б., бош ҳисобчи А.А., таъминотчи “ЎС“ масъулияти чекланган жамият раҳбари К.Б. билан ўз мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш йўли билан бойлик орттириш мақсадида тил бириктирган.

Бу келишувга асосан таъминотчи 38 комплект 103 968 000 сўмлик сертификатга эга газ пайвандлаш ускуналари ўрнига, муқаддам ишлатилган, сертификатсиз, қўлда ясалиб бўялган, сифатсиз ва яроқсиз, ҳаёт учун хавфли (қўлбола) газ пайвандлаш ускуналарни етказиб берганлиги, ўз навбатида бу ускуналар туман халқ таълими бўлимларига ҳужжатларсиз тарқатилиб юборилганлиги халқ таълими вазирининг Ҳуқуқий-назорат хизмати ходимлари томонидан аниқланиб, инсон ҳаёти ва хавфсизлигига хавф солувчи ускуналар халқ таълими бўлимларидан қайтариб олинди. Шу билан бирга, етказиб берувчидан натура шаклида 103 968 000 сўмлик 38 комплект янги газ пайвандлаш ускуналарини бошқармага етказиб берилиши таъминланиб, муқаддам ишлатилган сифатсиз ва яроқсиз (қўлбола) газ пайвандлаш ускуналарининг халқ таълими муассасаларига сотилишига чек қўйилди.


Шунингдек, Ҳуқуқий-назорат хизмати ходимлари томонидан Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ш. Б., бош ҳисобчи А.А. ва “МДП” масъулияти чекланган жамияти раҳбари О.Х. ўз мансаб лавозимини суиистеъмол қилиб, ўзаро тил бириктирган ҳолда Ўртачирчиқ туман халқ таълими бўлими ахборот-ресурс марказининг кутубхона фондига 25 006 000 сўмлик 3562 дона бадиий адабиётларни етказиб берилишида 8 184 000 сўмлик бадиий адабиётларни камомадига йўл қўйилганлиги фош этилди. Ўрганиш натижаларидан сўнг, таъминотчи томонидан етказиб берилмаган 1028 дона 8 184 000 сўмлик бадиий адабиётлар камомадидан 563 дона 4 175 000 сўмлик бадиий адабиётлар натура шаклида Ўртачирчиқ туман халқ таълими бўлими ахборот ресурс марказининг кутубхона фондига етказилиши таъминланди.

Ҳар икки ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўришлик учун прокуратура органларига юборилди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 36

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.