Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолияти тубдан такомиллаштирилади

2019.06.07 | Янгиликлар

Жорий йилнинг 29 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини тубдан такомиллашnириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга кўра, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида ўқув жараёни, ўқитувчи, тарбиячи, психолог ва бошқа ходимларнинг тарбияланувчиларга таълим бериши ҳамда тарбияланувчиларга касб-ҳунар ўргатиш борасидаги кўникма ва малакаларини ошириш янада такомиллаштирилади.

Хусусан, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш каби вазифалар 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ амалга оширилади.

Қарорда белгиланишича, республика ўқув-тарбия муассасаларига 14 ёшга тўлган ва 18 ёшдан ошмаган вояга етмаганлар жойлаштирилади. Тасарруфида умумтаълим ёки ихтисослаштирилган таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар тавсиясига асосан юборилаётган вояга етмаганларни муассасаларга истисно тариқасида бепул асосда, синовларсиз ва қўшимча имтиҳонларсиз қабул қилади.

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларининг раҳбар ва педагог ходимлари, шу жумладан, тарбиячилар ва тарбиячи ёрдамчиларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун базавий тариф ставкасининг 75 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама ҳақи тўланади.

Шунингдек, қарорга асосан таълим муассасаларининг ўқув дастурлари қайта кўрилиб, уларга жойлаштирилаётган болаларнинг эҳтиёжлари ва муаммолари туридан келиб чиққан ҳолда якка тартибдаги реабилитация дастурларини (ҳаётий кўникмаларга ўргатиш, гиёҳвандлик ва алкогол воситаларга қарамликдан даволаш, руҳий жароҳат асоратлари билан ишлаш ва бошқа дастурлар) ишлаб чиқилади.

Тугатилаётган ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари штатлари ҳисобига янги ташкил этилаётган Республика ўқув-тарбия муассасаларида ҳар 20 нафар тарбияланувчига бир нафар психолог, шунингдек, Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасасига бир нафар шифокор-гинеколог штат бирликларини ажратилади.

Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида ёшларнинг маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш мақсадида муҳим бешта ташаббус асосида рассомчилик, тасвирий санъат, кулолчилик ва бошқа тўгараклар ташкил этилади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 38

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.