Намангандаги мактабларга 46 номдаги 202 000 дона бадиий адабиётлар тақдим этилди

2019.06.07 | Янгиликлар

Президентимиз томонидан келажагимиз эгаларининг камолини кўзлаб китоб ва китобхонлик равнақига ҳар қачонгидан юксак эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг Наманган вилоятига ташрифи чоғида “Наманганни энг китобхон вилоятга айлантирамиз”, деган эзгу даъвати асосида китобхонлик борасидаги маънавий-маърифий ташаббусларга катта эътибор қаратилмоқда.

1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган тадбирларда ҳам бу борадаги хайрли ташаббуслар алоҳида аҳамият касб этди. Хусусан, Президентимиз даъватининг амалий ифодаси сифатида Наманган вилоятига 1 миллион китоб совға қилинди. Дастлабки 46 номдаги 202 000 дона бадиий адабиётлар вилоятдаги умумий ўрта таълим мактабларига етказилди.

Наманган шаҳридаги 52-сонли умумтаълим мактаби ҳамда 58-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида ҳам ёшларнинг маънавий камолоти ва истиқболига эътибор ифодаси сифатида китобхонлик тадбирлари ташкил этилди. Китоб байрамида иштирок этган вилоят ҳокими ўринбосари Пахриддин Маткаримов ўғил-қизларни Президентимиз ташаббуси билан тақдим этилаётган маънавият жавоҳирларидан асраб-авайлаб фойдаланиб, илм-у тафаккур чўққиларини эгаллашга чорлади.

Наманган вилоят ХТБ
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 32

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.