Яқин Шарқ ҳудудларидаги қуролли можаролардан қайтган болаларга совғалар топширилди

2019.06.02 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги томонидан Яқин Шарқ ҳудудларидаги узоқ давом этган қуролли можаролардан қайтган болаларга 1 июнь – Халқаро болалар куни муносабати билан совғалар топширилди.

Эслатиб ўтамиз, “Меҳр” дастури доирасида Яқин Шарқ ҳудудидан Ўзбекистонга 156 нафар аёллар ва болалар қайтарилди. Ўғил-қизлар орасида 40 нафардан зиёд мактаб ёшидаги ўқувчилар  мавжуд.

Улар учун Халқ таълими вазирлиги томонидан Тошкент вилоятида махсус мобил мактаб ташкил этилди. Ўқувчилар ёшидан келиб чиқиб, бошланғич ва юқори синфларда таълим-тарбия олмоқда.

Ўқувчиларни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш мақсадида 10 нафар педагог ҳамда 20 нафар психологдан иборат маҳоратли ва билимли мутахассислар жамоаси шакллантирилди. Мутахассислар ишлайдиган контингент махсус тайёргарлик талаб этишини инобатга олиб, улар 36 соатлик “Танглик вазиятда қолган болалар билан ишлаш” мавзусида махсус курсда ўқитилди.

Ҳозирда реабилитация дастури ишлаб чиқилиб, ўқувчилар билан педагогик-психологик ва ижтимоий мослашуви бўйича иш олиб борилмоқда. Ўқувчилар ўзларини қулай ва хавфсиз хис этишлари учун мобил мактаб (2 та синф хона) парта ва бошқа керакли жиҳозлар билан безатилди. Шунингдек, болаларга 12 номдаги ўқув қуроллари, мактаб дарсликлари ва бадиий адабиётлар совға қилинди.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 36

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.