Халқ таълими вазирлиги вақтинчалик бинога кўчиб ўтди

2019.06.01 | Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг янги биносида қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етгунга қадар вақтинчалик Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Тошкент ҳудудий марказига кўчди.

Халқ таълими вазирлигининг вақтинчалик биноси Тошкент шаҳри, Миробод кўчаси, 14-уйда жойлашган. Мўлжал - Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ёки Яккасарой ФХДЁ).

Кўчиш муносабати билан Халқ таълими вазирлигининг телефон рақамлари вақтинчалик фаолият юритмайди.

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Тошкент ҳудудий маркази ёзги таътил вақти давомида Тошкент шаҳри, Бобур кўчаси 9-уйда вақтинчалик жойлашади.

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Тошкент ҳудудий марказининг июнь ойида режалаштирилган дарслари Тошкент шаҳридаги бир неча мактабларда бўлиб ўтади. Таътил туфайли июль ва август ойларида дарслар бўлмайди.

Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 32

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.