Мактабларда “Электрон давомат” тизимини жорий этиш таклиф этилмоқда

2019.06.01 | Янгиликлар

Ўзбекистон умумтаълим мактабларида ўқувчилар давоматини назорат қилишнинг ягона электрон дастурий тизимини жорий этиш таклиф этилмоқда.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумтаълим мактабларида ўқувчилар давоматини назорат қилишнинг ягона электрон дастурий тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарор лойиҳасини муҳокама учун чоп этди.

Мазкур қарор лойиҳаси ўқувчилар давоматини масофавий назорат қилишнинг янги механизмини жорий этиш орқали сабабсиз дарс қолдирувчи ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг масъулиятини ошириш мақсадида умумтаълим мактабларида ўқувчилар давоматини назорат қилишни таъминловчи “Электрон давомат” тизимини жорий этишни назарда тутади.

Қарор лойиҳасига мувофиқ умумтаълим мактабларида ўқувчилар давоматини назорат қилишни таъминловчи “Электрон давомат” тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлаш таклиф этилмоқда.

Қарор лойиҳасига кўра, “Электрон давомат” тизимини 2020 йил 1 сентябрга қадар ишлаб чиқиш ва Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларига давлат-хусусий шериклиги асосида синов тариқасида жорий этиш режалаштирилмоқда. Шу билан бирга, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб республикамиздаги барча умумтаълим мактабларида янги тизимни босқичма-босқич жорий этиш назарда тутилган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази “Электрон давомат” ахборот тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва доимий равишда техник қўллаб-қувватлаш бўйича масъул ташкилот этиб белгиланади.

Мазкур Қарор лойиҳасида “Электрон давомат” тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳамда техник қўллаб-қувватлаш бўйича харажатлар Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга ошириш белгиланмоқда.

Халқ таълими вазирлиги мазкур қарор лойиҳасини янада такомиллаштириш учун барчани муҳокамаларда фаол иштирок этишини сўрайди. Қонун лойиҳасининг муҳокамаси 2019 йилнинг 16 июнига қадар давом этади.

Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлиги барча умумтаълим мактаби раҳбарларини ота-оналардан турникет ўрнатиш мақсадида пул йиғимларига йўл қўймаслик бўйича огоҳлантирди.

Мазкур қарор лойиҳаси ота-оналардан ортиқча пул йиғимларини олдини олишга хизмат қилиши билан бир қаторда, ўқувчилар давоматини доимий равишда назорат қилишнинг марказлашган тизимини яратишга кўмак беради.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 31

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.