Digital Knowledge Co. Ltd делегацияси ХТВда музокаралар ўтказди

2019.05.30 | Янгиликлар

Digital Knowledge Co. Ltd (Япония) компанияси делегацияси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида учрашув ўтказди.

Халқ таълими вазирлиги ва Digital Knowledge Co. Ltd. компанияси Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) молиявий кўмагида таълимни бошқаришнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшма лойиҳани ишга туширишяпти.
JICA мазкур ташаббусни юртимизда амалга ошириш учун $1 млн. миқдорида грант ажратди. Лойиҳа давлат-хусусий шерикчилик шаклида амалга оширилади.
Учрашув доирасида Япония Ўзбекистоннинг ишончли ҳамкор эканлиги ва янги лойиҳа кунчиқар мамлакатнинг таълим тизимидаги тажрибасини ўрганишга кўмак бериши таъкидланди.
Digital Knowledge Co. Ltd Президенти Хага Хироаки сўзларига кўра, Японияда таълим сифати юқори эканлиги таъкидланса ҳам, тизимда кўплаб муаммолар мавжуд. “Уларга ечим топишда ахборот технологияларидан кенг фойдаланишга ҳаракат қилинмоқда”, - деди у.
Халқ таълими вазирлиги ва Digital Knowledge Co. Ltd. компанияси вакиллари томонидан янги лойиҳани мамлакатимизда амалга оширишнинг асосий босқичлари муҳокама этилди. Таъкидланишича, лойиҳа доирасида мамлакатимизда таълимни бошқарув тизими жорий этилади. Шу билан бирга япон дарсликлари ва таълим материалларини таржима қилиш ва мослаштириш бўйича иш олиб борилади.
ХТВ вакиллари япониялик ҳамкорларни лойиҳа доирасида маҳаллий мутахассисларни тайёрлашга катта эътибор қаратишга чорлади.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 32

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.