10-11-синф ўқувчиларига ўргатиладиган 26 та янги касбларнинг малака талаблари муҳокамага қўйилди

2019.05.22 | Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Касб-ҳунар таълими марказининг “Умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларига ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида бериладиган касблар бўйича малака талабларига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорига асосан замонавий янги касблар бўйича билим бериш йўлга қўйилмоқда. Мазкур касбларнинг малака талаблари тайёрланиб умумхалқ муҳокамасига қўйилди.

Бугунги кунда ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида 51 та касб-ҳунар ўргатилиб келинмоқда. 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб ўқувчиларнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда янги касбларни ўргатиш моддий-техника базасига ва педагогик кадрлар салоҳиятига эга бўлган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.

Янги касблар 10-11–синф ўқувчиларига ривожланиб бораётган меҳнат бозорида ўз ўрнини топишига кўмак беради. Жумладан, мазкур қўшимчалар билан ўқувчиларга аниматор, алюминь ва пластик профилли ром ясовчи уста, график дизайнер, веб-дизайнер, ландшафт дизайнери, мозаикачи, музлатгич тузатувчи, реклама стенди устаси каби янги 26 та касб турларини ўргатиш назарда тутилган.

Ушбу касблар рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, йирик иш берувчи корхона ва ташкилотларнинг таклифлари асосида меҳнат бозори эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилган.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 32

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.