Мактабдаги кўчма кутубхона барчага манзур бўлмоқда

2019.05.16 | Янгиликлар

Олмазор туманидаги 243-мактаб  ҳовлисида кўчма кутубхона ташкил этилди. Ушбу кутубхонадан ота-оналар фарзандларини, ўқувчилар эса ака-ука ва опа-сингилларини кутиш жараёнида фойдаланишмоқда.

Эътиборлиси, табиат қўйнидаги мутолаа барчага манзур бўлмоқда. Боиси турли мавзудаги қизиқарли адабиётлар нафақат ўқувчиларнинг, балки ота-оналарнинг ҳам бўш вақтларини мазмунли ва унумли ўтишига замин яратди. Мазкур кутубхона иссиқ кунларда мактаб ҳовлисидаги табиат қўйнида ташкил этилиб, куз ва қиш фаслларида эса мактаб фойесига кўчирилиши режалаштирилган. Келгусида кўчма кутубхона Олмазор туманидаги бошқа мактабларда ҳам ташкил этилади.

Мактабда очилган кўчма кутубхона Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббуснинг тўртинчисини амалда жорий этишга катта ҳисса қўшади. Жумладан, ёшлар маънавиятини юксалтириб, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилади. Қолаверса, бу каби кутубхоналарнинг очилиши ота оналарнинг китоб ўқиб, фарзандларига ўрнак бўлиши ва ўқишга қизиқишини оширишга кўмак беради.

Ҳозирда мазкур мактаб ташаббусидан ўрнак олиб, тумандаги қатор таълим муассасалари ҳам кўчма кутубхоналар ташкил этишни йўлга қўйди.

Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати​

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 33

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.