Халқ таълими вазири ўринбосари Сурхондарё мактаблари ҳолатини ўрганди

2019.05.16 | Янгиликлар

Жорий йилнинг 30 апрель - 1 май кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюриб, жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, инвестицион лойиҳалар билан танишди.

Ташриф давомида аҳоли учун  шарт-шароитлар яратиш, қисқа муддатда ободонлаштириш, янги турар жой бинолари қуриш, ижтимоий соҳа объектларини қайтадан реконструкция қилиш борасида дастур ишлаб чиқиш таклиф этилди. 
Шу мақсадда 13-15 май кунлари Халқ таълими вазирининг ўринбосари И.Джўраев Сурхондарёда бўлиб, бир нечта мактабларнинг умумий ҳолатини ўрганди. Жумладан, Шарғун шаҳридаги 4-, 5-, 6-мактаблар ҳамда Тохчиён ҳудудидаги 27-, 58-умумтаълим мактаби, Тўпаланг ҳудудидаги 48-мактабни вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи билан биргаликда бориб кўрди. Таълим муассасаларида амалга оширилаётган 5 та муҳим ташаббус бўйича ўтказилган тадбирларда иштирок этди. 
Шунингдек, дастур асосида қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб боришда, хусусан, синфхоналар эшиги, парталарни алмаштириш, АКТ хоналаридаги эскирган жиҳозларни янгилаш, ошхонага зарур мебель ва жиҳозлар келтириш, дераза ромлари ва полни янгилаш, синчли бинолар ўрнига мустаҳкам пойдеворли янги бинолар қуриш борасида тегишли топшириқлар берди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 33

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.