Мактаб ўқувчилари «Ёш делегат» конференциясида иштирок этмоқда

2019.05.10 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг 10-12 май кунлари юртимиз умумтаълим мактабларининг 8-11-синф ўқувчилари учун «Ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш» мавзусида анжуман ўтказилиши белгиланган эди.

Мазкур анжуманнинг очилиш маросими пойтахтимиздаги “Пахтасаноат Илмий Маркази” меҳмонхонасида бўлиб ўтди. Тадбирда «GLOZ82 Ҳуқуқий маданиятни қўллаб-қувватлашга қаратилган Доҳа Декларациясининг амалга оширилиши бўйича Глобал дастур», Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотик моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси (UNODC ROCA) вакиллари иштирок этди.

Уч кун давомида ўтказиладиган анжуманда иштирокчилар дипломатлар каби БМТнинг расмий тилларида фаолият олиб боради. Бу эса ўз навбатида ўқувчиларнинг хорижий тилларни чуқур ўзлаштиришига ўз ҳиссасини қўшади.  Шу билан бирга ўғил-қизларнинг салоҳиятини халқаро даражада кўрсатиб бериш учун замин яратади.

Анжуманда асосан БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадлари доирасидаги мавзулар, жумладан, «Ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш», «Атроф-муҳитга сезиларли таъсир кўрсатувчи жиноятларнинг олдини олишнинг самарали усулларини шакллантириш», «Коррупцияга қарши курашда фуқаролик жамиятининг роли» мавзулари муҳокама қилинади.

Мазкур анжуман икки қўмита, яъни БМТ Бош Ассамблеяси ҳамда Жиноятчиликни олдини олиш ва адолатли судлов бўйича БМТ Конгрессини симуляция қилади.

Таъкидлаш жоизки, анжуманнинг бош мақсади Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг расмий учрашувлари андозасида ўтишини таъминлашдир. Аҳамиятлиси, анжуман ўқувчиларни дипломатик соҳадаги ечимлар, қийинчиликлар ва энг яхши тажрибаларни ўрганиш мақсадида бирлаштиради. Анжуман мамлакатимизнинг барча ўқувчи-ёшларини БМТ фаолияти ва уни иш юритиш тизими билан таништириб, уларга омма олдида нутқ сўзлаш, муаммоларини ечиш, дипломатик музокара олиб боришни ўргатади. Қолаверса, халқаро билим ва тажрибаларни бериш орқали уларни давлатимиз ривожига ҳисса қўшиш, келгусида халқаро ҳамжамият олдида юртимиз нуфузини янада оширадиган кадр ҳамда ижтимоий масъулиятли фуқаролар бўлиб етишиш йўлида бирлаштиради.

Эътиборлиси, мазкур анжуманда иштирок этиш бўйича танлов элон қилингач, республикамиз бўйича 3000 га яқин ўқувчи унда иштирок этиш истагини билдириб, ҳужжат топширган. Ҳудудий ҳамда республика танлови комиссияси орқали энг билимли ва қобилиятли 70 нафар ўқувчилар анжуман Низоми асосида саралаб олинди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99871)215-50-94 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 34

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.