Ёш шахматчилар мусобақаси

2018.04.10 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчилар ўртасида соғлом ҳаёт тарзини тарғиб қилиш, улардаги спортга бўлган иштиёқни рағбатлантириш, спорт билан мунтазам шуғулланиш учун зарур шароитларни яратиш ва иқтидорли ўқувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш йўлида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Бугунги кунда республикадаги 9628 та мактабда “Умид ниҳоллари” спорт мусобақалари дастурига киритилган 10 спорт туридан (баскетбол, волейбол, футбол, қўл тўпи, гимнастика, шахмат, шашка, стол тенниси, енгил атлетика, кураш) қарийб 70 мингга яқин дарсдан ташқари спорт тўгараклари фаолияти йўлга қўйилиб, уларга 1 млн. нафарга яқин ўқувчилар қамраб олинган.

Биргина спортнинг шахмат туридан умумтаълим мактабларида 1114 та спорт секциялари ташкил этилиб, уларда 11 140 нафар ўқувчилар шахмат билан мунтазам шуғулланмоқдалар. Қолаверса, мактаб ўқувчилари иштирокида йил давомида спорт мусобақалари, турнирлар ўтказиш анъанаси йўлга қўйилган бўлиб, бу спортсевар ёшларга ўз истеъдодини намоён қилиш имконини бермоқда. Бу борада олиб борилаётган ишлар натижасини бермоқда, ўзбекистонлик ўқувчилар турли нуфузли халқаро турнирларда муваффақиятли иштирок этиб, Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилмоқда.

2018 йилнинг 10-18 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги Шахмат бўйича республика ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида спортнинг шахмат туридан навбатдаги республика чемпионати ўтказилмоқда.

Халқ таълими вазирилиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳамкорлигида ўтказилаётган мазкур чемпионатда 7-17 ёшдаги ўқувчилар иштирок этмоқда. Улар шахматнинг блиц, рапид, стандарт йўналишлари бўйича куч беллашмоқдалар.

Чемпионат тўрт босқичда ташкил этилиб, биринчи - мактаб босқичида 881 мингдан зиёд, иккинчи - туман (шаҳар) босқичида 94 мингдан зиёд ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар боcчқичларида 2 мингдан зиёд, жами 1 млн. нафарга яқин ўқувчилар иштирок этдилар.

Мусобақанинг республика босқичида мактаб, туман ва вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритган ҳамда 2017 йилда Жаҳон ва Осиё чемпионати ғолиблари бўлган 215 нафар ўқувчиларимиз ўзаро беллашиш учун ташриф буюрганлар.

Эътиборлиси, 2017 йилда ушбу мусобақада ғолиб бўлган ўқувчилар Хитойнинг Паньзинь шаҳрида бўлиб ўтган XIII Осиё чемпионатида жами 18 та медални қўлга киритиб, 23 та давлат вакиллари ўртасида умумжамоа ҳисобида шарафли 2-ўринни эгаллаб қайтган эдилар. Бу йилги чемпионат ғолиблари 2018 йилнинг июль ойида Шри-Ланкада бўлиб ўтадиган XIV Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритадилар.

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 34

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.