Ўқувчи-қизлар учун инновацион саммит

2018.03.26 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан илк маротаба ўқувчи-қизлар учун республика инновацион саммити ташкил этилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан I Республика ўқувчи-қизлар саммити ташкил қилинди.

I Республика ўқувчи-қизлар саммити  2018 йил 24-26 март кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилиб, унда Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташаббускор, фаол 230 нафар (ҳар бир туман (шаҳар)дан биттадан) ўқувчи-қизлар иштирок этишмоқда.  Cаммит ўз ичига 6 та йўналишни қамраб олган: 

1. Axборот технологиялари; 
2. Медиа ва журналистика;
3. Инновацион менежмент; 
4. Иқтисод ва бизнес; 
5. Санъат ва ижод (хонандалик, рақс, дизайн); 
6. Таълимга оид ижтимоий лойиҳалар. 

Саммит дастурига кўра 2018 йил 24-26 март кунлари Тошкент шаҳридаги А.Авлоний номидаги марказий малака ошириш институтида ўқувчи қизларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятларини оширишга қаратилган бир қатор мастер-класс ва семинар-тренинглар ташкил этилди. Тренинглар ўз йўналиши бўйича республикамиздаги энг таниқли ва муваффақиятга эришган аёллари томонидан олиб борилди.

Саммит доирасида “Замонавий ўзбек аёли қандай бўлиши керак”, “Тадбиркорликни нимадан бошлаш керак?”, “Кичик ҳудудларда тадбиркорликни йўлга қўйиш” мавзуларида давра суҳбатлари, “Инновацион технологиялардан фойдаланиб бренд яратиш”, “Ахборот технологиялари соҳаси” ва “Қизларжон клуби фаолиятини ҳудудларда йўлга қўйиш” каби долзарб мавзуларда маҳорат дарслари ўтказилди.  

I Республика ўқувчи-қизлар саммитида фаол иштирок этган ўқувчи-қизларга ўз ҳудудларида инновацион лойиҳаларини амалга оширишда ёрдам кўрсатилади. 

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99871)215-50-94 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.