Байрамга муносиб тайёргарлик

2018.03.18 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 мартдаги фармойишига биноан шу йилнинг март-апрель ойларида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги, 18-19 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланган. 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Умумхалқ хайрия ҳашари халқ таълими тизимида ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилиб, таълим муассасаларида ободонлаштириш ишлари ташкил этилди, маҳалардаги ёлғиз қариялар ва ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга ёрдам кўрсатилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ҳашарнинг биринчи кунида мамлакатимиз бўйлаб соҳа вакиллари томонидан 872,3 гектар майдон ободонлаштирилди. Таълим муассасалари тартибга келтирииб,  100 мингдан ортиқ манзарали, мевали дарахтлар ва гул кўчатлари экилди. Ариқлар тозаланди. Махсус ажратилган транспортларда чиқиндилар белгиланган жойларга чиқариб ташланди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Умумхалқ хайрия ҳашари барча халқ таълими муассасаларида юқори савияда ташкил этилиб, йигит-қизлар ўзлари яшаётган маҳалла, ўқиётган таълим масканида олиб борилган ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этишди.

Хайрия ҳашари таълим муассасаларида 19 март куни давом этади.  

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати
 
 
 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 31

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.