Мактаб ўқувчилари ўртасида шахмат чемпионати ўтказилади

2018.03.10 | Янгиликлар

Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида спортнинг шахмат туридан республика чемпионати 2018 йилнинг март-апрель ойларида ўтказилади.

Мазкур чемпионатда 7, 9, 11, 13, 15 ва 17 ёш тоифасидаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилар иштирок этишлари мумкин.

Чемпионатни ташкил этиш ва ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан амалга оширилади.

Чемпионат Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) қоидалари асосида рапид, стандарт ва блиц йўналишида бўлиб ўтади.

ёш тоифалари бўйича тўрт босқичда:

биринчи босқич - мактаб босқичи, 2018 йил 14-19 март кунлари;

иккинчи босқич - туман (шаҳар) босқичи, 2018 йил 22-27 март кунлари;

учинчи босқич - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи, 2018 йил 30 март - 4 апрель кунлари;

тўртинчи босқич - республика (якуний) босқичи, 2018 йил 9-18 апрель кунлари ўтказилади.

Чемпионатнинг биринчи, иккинчи ва учинчи босқичлари 7 турда швейцарча тизимда ўтказилади.

Чемпионатнинг ҳар бир босқичида иштирокчилар махсус кийимларда бўлишлари (ўғил болалар - бир хил спорт кийимлари ёки оқ кўйлак ва қора шим, қизлар - бир хил спорт кийимлари ёки оқ кўйлак, қора шим ёки юбка) талаб этилади.

Чемпионатнинг республика босқичи Тошкент шаҳри, Анҳор бўйи кўчаси, 10-уйда жойлашган Шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўтказилади.

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 30

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.