Ижро интизомини таъминлашда раҳбарларнинг шахсий жавобгарлиги

2018.03.10 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жорий йилнинг 9 март куни Халқ таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун барча даражалардаги раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш, умумий ўрта таълим мактаблари раҳбар ва ўқитувчиларининг иш вақти меъёрларини қайта кўриб чиқиш асосида ортиқча ҳисоботларни камайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, билимлар беллашуви ҳамда таълим сифати мониторинги жараёнларини ўтказишга тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда вазирлик раҳбарияти, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари, туман(шаҳар) халқ таълими бўлимлари мудирлари ҳамда ижро интизомига масъул ходимлар, таълим сифати бўлими инспектор-методистлари ва кадрлар бўйича мутахассислар ҳамда таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент ва Ҳукумат қарорлари ва ҳужжатларини бажарилиши бўйича ҳудудий халқ таълими бошқарув идораларида ижро интизоми ҳолати мониторинги натижалари, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, бу борада раҳбар ва ходимларнинг шахсий жавобгарлиги масалалари муҳокама қилинди.

Вазирликка шу кунга қадар жами 399 та ҳужжат, шундан Ўзбекистон Республикасининг 2 та қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 41 та фармони, 125 та қарори, 13 та фармойиши ҳамда Ҳукуматнинг 218 та қарорлари ва фармойишлари келиб тушган бўлиб, ҳужжатлар ижроси бўйича вазирликнинг тегишли ҳужжатлари қабул қилинган ва ижрога йўналтирилган.

Ушбу ҳужжатлар ижроси бўйича вазирлик томонидан 53 та мақсадли ва комплекс ўрганишлар амалга оширилди. Ўрганиш натижалари 35 та мажлисларда муҳокама қилинди. Йиғилишларда тизимдаги 146 нафар раҳбарларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилиб, шундан 18 нафари лавозимидан озод этилди, 109 нафарига ҳайфсан эълон қилинди, 19 нафарига нисбатан ойлик иш ҳақига нисбатан жарима жазоси қўлланилди.

Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда энг кўп интизомий жазо чоралари Қашқадарё, Андижон, Фарғона ва Самарқанд вилоятларидаги раҳбарларга нисбатан  қўлланилган.

Ҳудудий халқ таълими бошқарув идоралари томонидан мазкур йўналишда йўл қўйилган камчиликлар бирма-бир муҳокама қилиниб келгусида такрорланмаслиги юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Йиғилиш якунида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

 

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 38

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.