Қишки таътил мароқли ўтмоқда

2018.01.06 | Янгиликлар

2017 йилнинг 28 декабридан бошлаб умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари қишки таътилга чиқишди. Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Таътил кунларида ўқувчи-ёшлар учун болалар-ўсмирлар спорт мактабларидаги спорт секциялари ҳамда “Баркамол авлод” болалар марказларида тўгаракларнинг тўлиқ ишлаши таъминланди.

Қолаверса, республикадаги барча умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг қизиқишидан келиб чиққан ҳолда хорижий тилларни ўргатиш, турли фан тўгараклари ва спорт машғулотлари ташкил этилди.

Қишки таътил кунларида  фанлар бўйича билимлар беллашувининг мактаб босқичи ҳамда 5-9-синф ўқувчилари ўртасида “Умид ниҳоллари” спорт мусобақасининг туман (шаҳар) босқичлари ўтказилмоқда.

Барча таълим муассасаларида ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган турли маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар, интеллектуал мусобақа ва кўргазмалар катта қизиқиш уйғотмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жумладан, “Баркамол авлод” болалар марказларида “Қўғирчоқ театри” тўгарак аъзолари томонидан “Сеҳрли қиш” спектакли, Либослар дизайни тўгараги аъзолари ўртасида “Янги йил таровати” номли расмлар кўргазмаси, “Фото дизайн” тўгараги аъзолари ўртасида “Қиш таровати” фото суратлар кўргазмаси кўплаб ўқувчиларни жалб этмоқда.

Шунингдек, республикамиздаги барча ахборот-ресурс марказлари қишки таътил кунларида ўқувчилар учун мунтазир бўлиб, бу ерда “Менинг шахсий китобим”, “Болалар эртак тузганда”, “Сирли сандиқча”, “Янги йил қувончлари” мавзусида тадбирлар мутолаа ва китобхонлик маданиятини ошишида хизмат қилмоқда. Ахборот-ресурс марказларида болаларнинг севимли шоир ва ёзувчилари билан учрашувлар,  ижодий кечалар ташкил этилиб, ўқувчилар ўз севимли ижодкорлари билан учрашиш имкониятига эга бўлади.

9 628 та умумий ўрта таълим мактабларида 66 687 та спорт секциялар ташкил этилган бўлиб, 6 та (баскетбол, волейбол, футбол, шахмат, шашка, стол тенниси) спорт турларидан мусобақаларга старт берилди.

Ўқувчиларни тарихимиз, маданиятимиз ва санъатимиз билан яқиндан таништириш мақсадида 15 минг нафардан ортиқ ўқувчи, ўқитувчилар учун Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларига саёҳатлар ташкил этиб борилмоқда.

Шунингдек, ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари 20 минг нафардан ортиқ ўқувчилар юртимиздаги музейларга ташрифлари ташкил этилди, 10 минг нафардан ортиқ ўқувчиларнинг театрларга босқичма-босқич ташрифи уюштирилмоқда.

Бир сўз билан айтганда 28 декабрдан 11 январгача бўлиб ўтадиган қишки таътил вақтида ўқувчилар бўш вақтларини мароқли ўтказиши учун барча шароитлар яратилган. 

Маълумот учун, Халқ таълими вазирлиги тизимида 9628 та умумтаълим мактаби бўлиб, унда 5 млн нафардан ортиқ ўқувчи таълим олади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 36

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.